Мазали ширинликни уй шароитида тайёрлаб кўринг.
Керакли маҳсулотлар:
- сариёғ — 100 г;
- творог — 250 г;
- шакар — 100 г;
- ванилин;
- тўртбурчак шаклдаги шоколадли печеньелар — 12 дона;
- сут — 100-250 мл;
- банан — 1 дона;
- какао кукуни — 1 ош қошиқ;
- шоколад — 100 г;
- кокос кукуни.
- Эритилган сариёғга творог, ванилин ва шакар қўшиб миксерда аралаштириб олинг.
- Қандолат плёнкасини текис қилиб ёйинг.
- Печеньеларни қайноқ сувга ботириб, уч қатор қилиб териб чиқинг (ҳар бир қаторда тўрттадан печенье бўлсин).
- Устидан творогли аралашмани суртинг.
- Бўлакларга бўлинган бананни териб чиқинг.
- Творогли кремнинг қолган қисмига какао қўшиб аралаштиринг.
- Крем билан бананнинг устини қопланг.
- Плёнканинг бир четини ушлаб начинка томон букланг.
- Иккинчисини ҳам буклаб учбурчак шаклга келтиринг.
- 2-3 соатга совиткичга қўйинг.
- Идишга шоколадни солиб эритинг, устидан сут ва сариёғ солиб, яхшилаб аралаштиринг.
- Тортдан плёнкани олиб ташлаб, устидан шоколадли аралашмани қуйиб чиқинг.
- Яна 30 дақиқага совиткичга қўйинг.
- Устини кокос қириндиси билан безанг.
Изоҳ (0)