Самарқанд вилоятининг Иштихон туманидаги «Бешкапа» маҳалласида яшовчи фуқаро ўз уйидан эчкиэмар топиб олди, деб хабар бермоқда «Samtur.uz».

Фото: «Samtur.uz»

Фуқаро бу ҳақда маҳаллий экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлимига хабар берган. Мутахассислар уни ўрганиб, ушбу судралиб юрувчининг узунлиги 1 метр эканлигини, у «Ўзбекистон Қизил китоби»га киритилган ҳайвон тури эканлигини аниқлаган.

Эчкиэмарнинг ҳолати қониқарли деб топилган ва тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилгандан сўнг, Хўжақўрғон чўл зонасидаги табиий яшаш ҳудудига қўйиб юборилган.