Тошкент—Ўш йўлида Lacetti ҳайдовчиси Howo юк машинасини ўтказиб юбормагани оқибатида унга тўқнашиб, вафот этди. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, воқеа 17 сентябрь куни соат 02:30 ларда Тошкент—Ўш йўлининг 286-километрида юз берган. 1988 йилда туғилган фуқаро Lacetti автомашинасини иккинчи даражали йўлда бошқариб бораётиб, асосий йўлда ҳаракатланиб келаётган Howo юк машинасини ўтказиб юбормасдан ҳаракатлангани оқибатида тўқнашув содир этган.
Оқибатда Lacetti русумли автомашина ҳайдовчиси олган оғир тан жароҳати оқибатида шифохонага олиб кетилаётган вақтида йўлда вафот этган.
Ушбу ҳолат бўйича Поп туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 17 сентябрь куни Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлимига сабаб бўлиши) билан жиноят иши қўзғатилган.
Бундан аввал Тошкент—Ўш йўлида икки Isuzu юк машинаси тўқнашиб, улардан бири ағдарилиб кетгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)