Йиллар давомида машҳур бўлиб келган рецептлар мавжуд. Уларни қайта-қайта тайёрлаш барчага ҳузур бағишлайди. Ушбу олхўри пирог рецепти 1983 йилда The New York Times’да чоп этилган. Газетанинг гастроном шарҳловчиси Мериан Беррос илк нашрдан бери ўқувчиларнинг илтимосига биноан ушбу рецептни ҳар сентябрда чоп этиши керак эди. Бунинг охири кулгили даражага етди. Одамлар уни аниқ кесиб олиш учун саҳифанинг энг яхши қисмига жойлаштиришни сўради. Аммо таҳририят 1989 йили рецептни охирги марта чоп этишга қарор қилди. Лекин бу ёрдам бермади. Орадан бир неча йил ўтгач, рецепт одатдагидан каттароқ ўлчамда чоп этилди, бу уни чиройли тарзда кесиш ва сақлашни осонлаштирди. Интернет даврининг пайдо бўлиши ошпазларга машҳур пирогни қайта тайёрлашга ёрдам берди. Энди олхўрили пирог рецепти ўнлаб сайтларда, видео ва фотосуратлар, батафсил шарҳлар ва пишириш вариантлари билан топилади.

Фото: «Домашний очаг»

Керакли маҳсулотлар:

  • шакар – 170 грамм; 
  • тухум – 2 дона;
  • сариёғ – 115 грамм;
  • ун – 110 грамм;
  • олхўри – 12 дона;
  • қабартма – 1 чой қошиқ;
  • лимон шарбати – 2 ош қошиқ;
  • долчин – 1 ош қошиқ.

Тайёрланиш жараёни:

  1. Юмшатилган сариёғ ва шакар миксер билан аралаштирилади. Ун, қабартма ва тухум қўшиб, яна яхшилаб аралаштирилади.
  2. Хамирни 20-25 сантиметр диаметрли қолипга жойлаштирилади. Хамир бир-бирига яқин ҳолда кесиб олинади, олхўри жойлаштирилиб, шакар ва лимон шарбати қуйилади. Устидан долчин сепилади.
  3. Пирог 180 даража қиздирилган печда, тахминан, бир соат давомида пиширилади. Иссиқ ёки совитилган ҳолда дастурхонга тортилади.

Ёқимли иштаҳа!