Куни кеча Apple компанияси бир нечта янги маҳсулотлари — iPad (2021), iPad mini 6, Apple Watch Series 7, iPhone 13, iPhone 13 mini, iPhone 13 Pro ва iPhone 13 Pro Max’нинг тақдимотини ўтказди.

Фото: «Afisha.uz»

iPad (2021)

Фото: «Afisha.uz»

Тим Кук ўз тақдимотини Калифорнияга бўлган илиқ сўзлар билан бошлаб, Apple ТV+ стриминг-платформасининг ютуқлари ҳақида гапирди. Сўнгра эса томошабинларга компания планшетининг асосий модели — янгиланган iPad (2021) кўрсатилди.

Янгиланган iPad ичидаги биринчи янгилик Apple А13 Bionic чипидир. У етти нанометрли техник жараён ёрдамида ишлаб чиқарилган ва олдинги авлодга нисбатан самарадорликни 20 фоизга оширган. Шунингдек, таъкидланишича ушбу iPad энг оммабоп Android планшетдан олти баробар тезроқ ишлайди.

Фото: «Afisha.uz»

Бундан ташқари, асосий процессордан ташқари, тасвирни қайта ишлаш учун қўшимча чип ўрнатилган. Энди олд камера 12 мегапикселли ва кўриш бурчаги 122 даражага тенг. Бундай кенг бурчакка эга бўлиш орқали Zoom, FaceTime ва бошқа иловаларда, шу жумладан, TikTok’да ишлайдиган автоматик мавзуни марказлаштириш амалга оширилган.

Планшет экрани – диагонал бўйича10,2 дюйм, Тrue Tone ва биринчи авлод Apple Pencil’ни қўллаб-қувватлайди. Гаджет иккита рангда тақдим этилган: кумушсимон ва космик кул ранг. АҚШда 64 Гб версиясининг нархи 329 доллардан бошланади.

iPad mini 6

Планшетдан сўнг iPad Аir дизайнининг олтинчи авлоди, дисплей атрофи симметрик ҳошияланган ва текис қиррали — янги iPad mini намойиш этилди. Маҳсулот 4 хил рангда: бинафша, пушти, порлоқ юлдуз ва космик кул ранг. Янги iPad корпуслари қайта ишланган алюминийдан ясалган.

Янгиланган версия Real Tone’ни қўллаб-қувватлайди ва диагонали 8,3 дюймли, Liquid Retina дисплейига ва энг паст акс эттириш коэффициентига эга. Шунингдек, Touch ID бармоқ изи сканери қувват тугмасига ўтказилган. Планшетда иккита камера бор: асосий ва 12 мегапикселли олд камера, Smart HDR ва 4К видеони қўллаб-қувватлайди.

Фото: «Afisha.uz»

Apple’нинг таъкидлашича iPad mini янги авлодининг самарадорлиги 40 фоизга тезроқ ва график кўрсаткичи олдинги авлодга қараганда 80 фоиз юқори. Буларнинг барчаси янги Apple А15 Bionic чипи туфайли. Энди қурилма USB-C орқали зарядланади. Янги разём туфайли iPad mini’га ҳатто ультратовушли қурилмани улаш мумкин. Қурилма иккинчи авлод Apple Pencil’ни қўллаб-қувватлайди.

АҚШда расмий нархи SIM картасиз 64 Гб версияси учун 499 доллардан, nanoSIM, eSIM ва 256 Гб билан юқори даражали конфигурация учун 799 долларгача белгиланган.

Apple Watch Series 7

Планшетлардан сўнг томошабинларга дарҳол янги Apple Watch Series 7 намойиш этилди. Соатнинг кичик версияси 40 дан 41 миллиметрга, катта версияси эса 44 дан 45 миллиметргача катталаштирилган.

Шунингдек, гаджет экрани деярли ҳошияларсиз бўлиб, бутун олд панелни эгаллайди; дисплей Series 6 дан 40 фоизга катта ва 70 фоизга ёрқинроқ. Компания энди соатга олтинчи авлодга нисбатан 50 фоиз кўп матн сиғишини ҳам эслатиб ўтган. Бундан ташқари, Watch 7 янги циферблат ва IP6Х ҳимоя синфига эга бўлган.

Фото: «Afisha.uz»

Янги соат олдинги моделга қараганда 33 фоизга тезроқ зарядланади. Зарядлаш USB-C орқали амалга оширилади. Apple Watch Series 7 нинг алюминий версияси бешта рангда тақдим этилган: қора, тилларанг, кўк ва қизил, шунингдек, янги зайтун рангида.

АҚШда янги маҳсулотларнинг расмий нархи 399 доллардан бошланади. Apple’нинг веб-сайтида Watch Series 3 199 доллар, Apple Watch SЕ 279 доллар нархида сотилмоқда.

iPhone 13 ва 13 mini

Янги соатлардан сўнг компания тақдимотнинг асосий қаҳрамони — iPhone 13 линейкасига ўтди. Янги iPhone 13 ва 13 mini Face ID учун қирқимнинг узунасига кичрайтирилган, модуллари диагонал жойлашган камера блоки ва Apple А15 Bionic чипига эга бўлган.

IPhone 13 ва 13 mini дисплейлари аввалгидек диагоналда қолган: мос равишда 6,1 ва 5,4 дюйм.  Шунингдек, компаниянинг маълум қилишича, смартфонлардаги «қош»лар 20 фоизга ингичкалаштирилган ва қурилмаларнинг ички тузилишини каттароқ батареяларга мослаштириш учун бутунлай қайта ишланган. Дисплейнинг ёрқинлиги 28 фоизга юқори, янгиланиш тезлиги эса ўзгаришсиз қолган — 60 Гц.

Фото: «Afisha.uz»

Гаджетда беш нанометрли технология бўйича ишлаб чиқарилган Apple А15 Bionic чипи мавжуд. Apple’нинг айтишича, маҳсулот ўзининг энг яқин рақибидан 50 фоиз тезроқ ишлайди. Шу билан бирга графика — энг яқин рақобатчидан 30 фоиз кучлироқ. Аммо гап қайси рақиб ҳақида кетаётгани маълум эмас. iPhone 13 батареясининг ишлаш муддати mini моделга қараганда 1,5 соат, «оддий» iPhone 13 га нисбатан эса 2,5 соат кўпроқ ишлайди.

Фото: «Afisha.uz»

IPhone 13 ва 13 mini смартфонларида учта камера мавжуд: 47 фоиз кўпроқ ёруғликни қамраб олувчи, матрицанинг силжиши билан оптик стабилизацияни қўллаб-қувватлайдиган 12 мегапикселли асосий, шунингдек, олд ва кенг бурчакли камера. iPhone 13 таркибидаги камера иловасига автофокусни мослашувчан бошқариш, кадрдаги нарсаларни силлиқ алмаштириш ёки ушлаб туриш имконини берувчи кинематик суратга олиш режими ҳам қўшилган.

Фото: «Afisha.uz»

Корпуснинг бешта янги рангда: пушти, кўк, қоронғи тун, порлоқ юлдуз ва Poduct (Red). АҚШда расмий нархлар:

  • 128 Гб: iPhone 13 mini — 699 доллар; iPhone 13 — 799 доллар;
  • 256 Гб: iPhone 13 mini — 799 доллар; iPhone 13 — 899 доллар;
  • 512 Гб: iPhone 13 mini — 999 доллар; iPhone 13 — 1099 доллар

iPhone 13 Pro ва 13 Pro Max

«Оддий» iPhone 13 дан сўнг Apple вакиллари Prо версиялар — iPhone 13 Pro ва 13 Pro Max’ни эълон қилишга ўтишди. Смартфонларнинг орқа томони ялтирамайдиган ойна, қирралари зангламайдиган пўлатдан ишланган, шунингдек, IP68 стандартига мувофиқ сувдан ҳимояланган.

Иккала версия ҳам диагоналининг кичикроқ версиясида 6,1 дюймли ва каттароқ версиясида 6,7 ​​дюймли кесилган узунликдаги қисқартирилган Super Retina ХDR экранларига эга бўлган. Экранлар Ceramic Shield ойнаси билан қопланган ва 10 дан 120 Гц гача бўлган тасвирни мослаштириш тезлигини қўллаб-қувватлайди — бу хусусият Android смартфонларида бир неча йиллардан бери мавжуд. Максимал ёруғлик 1000 нитга тенг.

Фото: «Afisha.uz»

Янги гаджетларга Apple А15 Bionic чипи ўрнатилган ва ҳозирда хотирасига кўра, тўртта вариант мавжуд: 128, 256 ёки 512 Гб ва 1 Тб. Apple шунингдек, батареянинг ишлаш муддатини узайтирганини ҳам маълум қилди: iPhone 13 Pro iPhone 12 Pro’дан 1,5 соат, Pro Max версияси эса 2,5 соат кўпроқ ишлайди. Операцион тизим сифатида — янги iOS 15.

Янги iPhone’лардаги энг катта ўзгариш — бу камералар:

  • 12 мегапикселли асосий сенсори 1,9 микронгача катталаштирилганлиги туфайли паст даражадаги ёруғликда ҳам 92 фоиз кўпроқ ёруғликни ушлаб туради ва янги автофокус тизими билан таъминланган;
  • кенг бурчакли камерада катта диафрагма мавжуд бўлиб, у «паст нурда ишлашнинг сезиларли яхшиланишини» таъминлайди, бу эса iPhone 12 Pro’нинг 2,2 баробаригача ва iPhone 12 Pro Max’нинг деярли 1,5 баробаригача кўп.

Фото: «Afisha.uz»

iPhone 13 Pro ва iPhone 13 Pro Max тўрт хил рангда тақдим этилган: графит, кумушранг, тилларанг ҳамда мовий. Расмий нархлари:

  • 128 Гб: iPhone 13 Pro — 999 доллар; iPhone 13 Pro Max — 1099 доллар;
  • 256 Гб: iPhone 13 Pro — 1099 доллар iPhone 13 Pro Max — 1199 доллар;
  • 512 Гм: iPhone 13 Pro — 1299 доллар iPhone 13 Pro Max — 1399 доллар;
  • 1 Тб: iPhone 13 Pro — 1499 доллар; iPhone 13 Pro Max — 1599 доллар;

Фото: «Afisha.uz»

Тақдимотдан сўнг Apple компанияси расмий веб-сайтини янгилади ва ҳозирда фақат қуйидаги iPhone моделлари расман сотувга қўйилиши аниқ бўлди.

  • iPhone 11 — 499 доллардан;
  • iPhone SЕ — 399 доллардан;
  • iPhone 12 mini — 599 доллардан;
  • iPhone 12 — 699 доллардан;
  • iPhone 13 линияси.