• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12496.94
    • RUB159.38
    • EUR14405.22
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Афғонистон ўзбеклари тарихи. Ўзбекларнинг Жанубий Туркистонга биринчи йирик миграцияси: Балх хонлиги ташкил топиши ва ривожланиши

    Кўпчилик ўзбеклар Афғонистондаги сўнгги воқеалар фонида у ердаги ўзбекларнинг йирик диаспораси ҳақида биринчи бор эшитди. Ўзбекистондан сўнг энг кўп ўзбеклар яшовчи Афғонистонда бугунги кунда уларнинг сони 4 миллионга яқин дея тахмин қилинади. «Дарё» колумнисти Муҳаммадқодир Собиров ушбу минтақага ўзбекларнинг йирик миграциясига сабаб бўлган Балх хонлигининг ташкил топиши ва ривожланиши ҳақида сўз юритади.

    XVI асрнинг биринчи чорагида Балх вилояти

    XVI аср бошларида Балх вилояти темурийларнинг Хуросон давлати таркибида эди. Вилоят волийси бўлмиш шаҳзода Бадиуззамон Мирзо Шайбонийхон бошлиқ ўзбеклар ҳужумига қарши мудофаани уюштира олмай, шаҳарни бекларига қолдириб, ўзи қочиб кетади. 1503 йил шаҳарни биринчи бор қамал қилган Шайбонийхон уни эгаллаб ололмайди, фақатгина орадан уч йил ўтиб, Балх шайбонийлар давлатига қўшиб олинади. Шайбонийхон Балхни кичик ўғли Хуррамшоҳ султонга (у Бобур Мирзонинг опаси Хонзодабегимнинг фарзанди) беради.

    Хуррамшоҳ султон 1511 йил, отасининг Исмоил Сафавий билан жангдаги ҳалокатидан бир йил ўтиб вафот этади ва Балх сафавийлар қўлига ўтади. Балхга ноиб этиб туркман қабила сардорларидан бири, Сафавий қўшинининг тажрибали саркардаси Байрамхон Қараманлу тайинланади. Бироқ Ғиждувон жангида Шоҳ Исмоилнинг қизилбош қўшинлари шайбоний Убайдуллахон томонидан тор-мор этилади ва Байрамхон ҳам шу жангда ҳалок бўлади. Балх Бадиуззамон Мирзонинг ўғли Муҳаммад Замон назорати остига ўтади.

    Шайбонийхон ва Шоҳ Исмоил Сафавий

    Шайбонийхон ва Шоҳ Исмоил Сафавий
    Фото: «Дарё»

    1525 йилга қадар Балх темурийлар Муҳаммад Замон ва Бобур Мирзо ўртасида талаш бўлади. Ниҳоят, 1525 йили Убайдуллахон ва Жонибек Султон (Шайбонийхоннинг амакиваччаси) Балхга қўшин тортади ва шаҳар Бухоро хонлиги таркибига қўшиб олинади.

    Балх хонлигинг ташкил топиши

    Гарчи XVI асрга қадар ҳам ҳозирги Афғонистон ҳудудида турли туркий қабилалар яшаб, ўз давлатларини барпо этган бўлса-да, ўзини «мен ўзбекман» деювчи Афғонистондаги ҳозирги ўзбеклар кўпинча тарихини айнан Балх хонлигига боғлайди. Дарҳақиқат, асосан, Шимолий Афғонистонда яшовчи ўзбеклар бу минтақага Балх хонлиги даврида йирик миграцияни амалга оширган ва ҳудуддаги аҳолининг катта қисмини ташкил қила бошлаган.

    Балх хонлиги ҳақида гапирар эканмиз, бу хонлик тузилиши ва кейинги тараққиётида муҳим ўрин тутган, Афғонистон ўзбеклари орасида машҳур, аммо Ўзбекистон ўзбеклари учун деярли нотаниш бўлган инсон — Кистан Қаро Султонни алоҳида қайд этиш лозим. Кистан Қаро Султон шайбоний Жонибек Султоннинг иккинчи ўғли бўлиб, 1526 йилда Балх хонлигига асос солади. Балх хонлиги Бухоро хонлигининг ҳудудий бирлиги сифатида ташкил топди. Кистан Қаро Султон шимолий ва марказий Афғонистон учун Бобур Мирзо билан бир неча йил кураш олиб боради. Ақча, Шибирғон, Маймана, Чечекту (Талукон), Ҳулм (Самангон) ва Қундуз каби шаҳарларни Балх хонлигига қўшиб олади. Кистан Қаро Султон даврида минглаб ўзбеклар Амударёнинг ўнг соҳилидан чап соҳилига кўчиб ўтади.

    Балх хонлиги

    Балх хонлиги
    Фото: «Дарё» / Муҳаммадқодир Собиров

    1536 йилда Бадахшон ҳокими Сулаймоншоҳ катта қўшин билан Балхга бостириб кириб, уни эгаллайди, Кистан Қаро Султон Бухорога қочади. Бироқ орадан бир неча ой ўтгач, Убайдуллахон билан биргаликда Сулаймоншоҳ мағлуб этилади ва Балхдан ҳайдаб юборилади.

    Кистан Қаро Султон 1544 йили вафот этгач, тахтга унинг вояга етмаган ўғли Қилич Қаро Султон ўтиради. Аммо Кистан Қаро Султоннинг ўлимидан хабар топган Сулаймоншоҳ яна Балхга бостириб киради ва Қилич Қаро Султон Амударёнинг ўнг соҳилига қочиб ўтади.

    Пирмуҳаммадхон

    Балх хонлиги ҳақиқий мустақиллик ва давлатчиликка шайбоний Пирмуҳаммадхон ҳукмронлиги даврида эришди. Пирмуҳаммадхон Кистан Қаро Султоннинг акаси, Жонибек Султоннинг тўнғич ўғли эди. Жиянининг Балхни бой берганини эшитган Пирмуҳаммадхон 1546 йилнинг баҳорида Балхга юриш қилади ва уни эгаллайди.

    1550 йил Абдулазизхон вафотидан сўнг бўшаб қолган Бухоро тахтига ўтирган Пирмуҳаммадхон хонликнинг энг нуфузли кишилардан бирига айланади. Бироқ у Бухоронинг диний раҳнамолари билан кескинликка боради. Натижада Жўйбор шайхлари қўллови билан Абдуллахон II амалда Бухоро тахтини ундан тортиб олади. Аммо Пирмуҳаммадхон барибир хонликдаги муҳим шахслардан бўлиб қолади ва Балхни мустақил идора этади.

    Пирмуҳаммадхон даврида ташқи сиёсатда ҳам нисбатан муваффақиятларга эришилади. Бухоро ҳукмдорлари билан муросасиз рақиб бўлган сафавийлар давлати Балх хони билан яхши алоқалар ўрнатади ҳамда бир неча бор элчилар алмашилади.

    Афғонистоннинг этник харитаси

    Афғонистоннинг этник харитаси
    Фото: Mepanews

    «Хони Бухорода, валиаҳди Балхда ўтирган миллатмиз»

    Ўзбек давлатчилиги тарихида Амир Темурдан сўнг минтақада энг йирик давлат тузиб, муваффақиятли ҳарбий юришлар уюштирган қудратли ҳукмдор Абдуллахон II нафақат Балхни эгаллаб, уни ривожлантиради, балки унинг аҳамиятини ҳам ўзгартириб юборади. Айнан Абдуллахон II дан сўнг Балх Бухоро тахти валиаҳдлари бошқарувчи вилоятга айланди. Абдуллахон II валиаҳд ўғли Абдулмўминни Балх ноиби этиб тайинлайди. Шундан кейин кўплаб Бухоро тахти меросхўрлари Балх ноиблигига тайинлана бошлади ва Балх ҳукмдори номига «хон» титулини қўшиш урф бўлди. Бугунги кунда ҳам Афғонистондаги ўзбеклар «хони Бухорода, валиаҳди Балхда ўтирган миллатмиз» дея фахрланади.

    Бухоро хонлиги тепасига Жоний (Аштархон)лар келгач, Балх хонликнинг иккинчи сиёсий марказига айлантирилади. Шоҳ Аббоснинг Балхга ҳужуми жонийлар томонидан қайтарилади ва шаҳар Бухоро таркибида сақлаб қолинади. Кўпинча валиаҳдлар ёшлиги учун уларга тайинланган оталиқлар ҳукумат ишларини олиб борарди, кейинроқ оталиқлар ҳокимияти кучайиб, Бухоро хонлари улар билан курашишига тўғри келади.

    Балхнинг Аштархоний ҳукмдорлари орасида Нодир Муҳаммад ва Субҳонқулихонни алоҳида кўрсатиш мумкин. Валиаҳд шаҳзода сифатида ўттиз йил Балхни бошқарган Нодир Муҳаммад Бухорони уч йил ҳам бошқара олмайди ва яна Балхга қайтиб келади. Бухородан умидини узмаган Нодир Муҳаммад тахтни қайта эгаллаш учун бобурийлардан ёрдам сўрайди. Бироқ Балхга келган бобурийлар қўшини шаҳарни эгаллаб олади, Нодир Муҳаммад эса Эронга қочиб кетади. Бобурийларнинг Балхдаги ҳукмронлиги икки йил давом этади. 1547 йилда Бухоро хони Абдулазизхон Балхни қайтариб олиш учун укаси Субҳонқулихон бошчилигида катта қўшин юборади ва Балх бобурийлардан тортиб олинади. Субҳонқулихон Балхга ҳукмдор этиб тайинланади.

    Субҳонқулихон бир неча ҳарбий юришлар уюштириб, Балх ҳудудини кенгайтиради. Унинг даврида Маймана, Ишкашим, Андҳуд, Ҳайбак (Ойбак), Сари-пул, Қундуз, Тошқўрғон, Шибирғон каби шаҳарлар Балх ҳокимияти остида бирлашади. Айнан шу ҳудудлар кейинчалик Жанубий Туркистон ёки Афғон Туркистони ва Қатағон ўлкаси деб айтила бошланади.

    Афғонистоннинг ўзбеклар яшаган (яшовчи) Жанубий Туркистон ва Қатағон ўлкалари

    Афғонистоннинг ўзбеклар яшаган (яшовчи) Жанубий Туркистон ва Қатағон ўлкалари
    Фото: «Дарё»/ Муҳаммадқодир Собиров

    Бироқ 1702 йилда Субҳонқулихон вафот этгач, унинг невараси Муҳаммад Муқимхон ўзини Бухоро олий ҳокимиятидан мустақил деб эълон қилади ва ўзига хон рутбасини олади. Бухоро Аштархоний ҳукмдорлари на Муҳаммад Муқимхон даврида, на ундан кейин Балхни Бухорога бўйсундира олади. Аштархоний Убайдуллахон II Балхни Бухорога қайтариш учун бир неча бор ҳаракат қилади, аммо шимолий Афғонистонда ниҳоятда катта мавқе ва кучга эга бўлган қатағон уруғи лидери Маҳмуд Қатағон унга қаттиқ қаршилик кўрсатади. Бугунги кунда ҳам Афғонистоннинг шимоли-шарқий минтақаси ўзбекларнинг қатағон уруғи номи билан Қатағон ўлкаси деб аталади.

    Шу тариқа Балх хонлиги Бухоро мулкидан абадий ажралиб кетади. Эндиликда Балх ва бошқа жанубий Туркистондаги ўзбек хонликларини Эрон шоҳи Нодиршоҳ ва пуштунларнинг Афғонистон амирлиги билан жиддий кураш кутиб турганди. Бу ҳақида эса келаси мақолаларда сўз юритамиз.

    15.09.2021, 17:19   Изоҳ (0)   68311
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Голливуднинг машҳур актрисалари йиллар давомида қанчалик ўзгарган? 

    Лайфстайл | 23 июн, 09:45

    Хитой Эксимбанки Ўзбекистонга телекоммуникация ривожи учун 500 млн доллар кредит ажратди

    Ўзбекистон | 23 июн, 09:10

    “Россия Европада янги ҳарбий операциялар тайёрлаётганига оид далилларга эгамиз” — Зеленский

    Дунё | 23 июн, 09:03

    “АҚШ ҳужум учун жавоб олиши керак” — Эрон президенти

    Дунё | 23 июн, 08:41

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Манчестер Сити” “Ал-Айн” дарвозасига 6 та гол урди. Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда майдонга тушди

    Спорт | 23 июн, 08:28

    Туркияда 8-қаватдан тушиб кетган сайёҳ ўлиб, сўнгра тирилди

    Дунё | 22 июн, 23:50

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Ювентус” Марокаш клубини йирик ҳисобда мағлуб этди (видео)

    Спорт | 22 июн, 23:24
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.