Ўзбекистонда 7 сентябрь куни COVID-19 га қарши 338 971 доза вакцина қўлланди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги. Шундан 48 510 доза биринчи босқичда, 233 296 доза иккинчи босқичда ва 57 165 доза учинчи босқичда қўлланган.
Шу кунгача Ўзбекистонда жами 15 697 086 доза вакцинадан фойдаланилган бўлиб, улардан 1-босқичда эмланганлар 9 739 950 нафарни, 2-босқичда эмланганлар 4 442 309 нафарни, 3-босқичда эмланганлар 1 514 827 нафарни ташкил қилди. Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар эса 2 547 450 нафарни ташкил қилмоқда.
Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
- Фарғона вилояти (42 895 доза),
- Андижон вилояти (42 727 доза),
- Тошкент вилояти (34 334 доза) банд қилди.
- Фарғона вилоятида 1 800 718 доза,
- Наманган вилоятида 1 754 773 доза,
- Андижон вилоятида 1 680 061 дозани ташкил қилмоқда.
Изоҳ (0)