• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    КХДР ядро реакторини қайта ишга туширди. Бу ташқи сиёсатда Байденнинг шундоқ ҳам чигал ишини янада мураккаблаштириб юбориши мумкин

    Атом энергияси бўйича халқаро агентлик Шимолий Кореянинг Ёнбендаги 2018 йил декабрь ойида тўхтаб қолган қурол учун плутоний ишлаб чиқарадиган атом реактори лойиҳасини қайта ишга туширганини хабар қилди. Мазкур воқеа Ким Чен Иннинг АҚШ собиқ президенти Дональд Трамп билан учрашувидан олти ой ўтгач тўхтатиб қўйилганди. «Korrespondent.net» нашри ушбу жараён нималарга сабаб бўлишини таҳлил қилган.

    Ким Чен Ин

    Ким Чен Ин
    Фото: Корея марказий телеграф агентлиги

    КХДРни ушлаб туриш АҚШ учун бирламчи мақсад эмасШимолий Корея Ёнбендаги плутоний ишлаб чиқариш реакторини қайта ишга тушириши мамлакатнинг қурол-яроғ арсенали янада ошишини англатади. Халқаро атом энергияси агентлиги ҳам йиллик ҳисоботида КХДРнинг ядро соҳасидаги фаолияти ҳақида сўз юритиб, шимолликларнинг ядро қуроли билан кучини оширмоқчи эканлигини прогноз қилган.

    Бу ҳодиса ташқи сиёсатда Афғонистондан ҳарбийлар олиб чиқиб кетилганидан кейин, шунингдек, Эрон билан 2015 йилда имзоланган ядро келишуви бўйича музокараларда боши берк кўчага кириб қолган АҚШ президенти Жо Байденга янги муаммолар яратади, дея қайд этган Wall Street Journal.

    «Июль бошида реакторнинг ишлаётганини англатувчи бир нечта белгилар, хусусан, музлатилган сув чиқиндилари кузатилганди», – дейилади БМТ агентлигининг ҳисоботида.

    Ҳисоботда қайд этилишича, Ёнбендаги реактор 2018 йил декабрь ойидан 2021 йил июлигача нофаол ҳолатда турган. Реакторнинг ишлай бошлаганини англатувчи белгилар Шимолий Кореядаги лабораторияда плутоний ажратиб олиш фаолияти бошлангани ҳақида хабарлар тарқалган вақт билан бир-бирига мос келди.

    КХДР 2009 йилда инспекторларини ҳайдаб чиқарган МАГАТЭ ушбу ҳодисаларни ўта хавотирлилиги ва БМТ хавфсизлик кенгашининг резолюциясига зид эканлигини билдирган.

    АҚШ президенти администрациясининг юқори лавозимдаги вакили Вашингтоннинг агентлик нуқтаи назари билан уйғун фикрда эканлигини қайд этган.

    «Ҳисоботда зудлик билан мулоқотни бошлаш ва бу учун дипломатияни ишга солиш ҳамда якунда Корея ярим оролини тўлиқ ядро қуролидан холи қилишга эришиш зарурлиги қайд этилган», – деган Вашингтон вакили.

    Шимолий Кореянинг БМТдаги вакиллиги WSJ’нинг бу борада изоҳ сўраб йўллаган сўровига жавоб қайтармаган.

    «Бу катта эҳтимол билан Шимолий Кореянинг ядро қуролини яратиш дастури лойиҳасига кўра плутоний ишлаб чиқаришни қайта бошлаганини англатади», – дейди Брандейм университетининг Шарққа оид тадқиқотлар маркази раҳбари, аввал АҚШ миллий хавфсизлик кенгашида оммавий қирғин қуролини йўқ қилиш бўйича эксперт сифатида ишлаган Гери Семор.

    У КХДРда ядро қуролининг захиралари бўлганини, бироқ реакторнинг ишга туширилгани Пхеньяннинг ядро арсеналини кучайтиришга бел боғлаганини англатиши ҳақида гапирган.

    Байден администрацияси Пхеньян билан ядро қуроли дастури юзасидан музокаралар олиб боришга тайёрлигини билдирган, аммо Шимолий Корея Вашингтоннинг таклифини қабул қилмаган.

    Оқ уй бу борадаги ўз позициясини тушунтирар экан Вашингтон халқаро муносабатларда оғир-вазмин сиёсат олиб борган Барак Обама ҳамда Дональд Трамп бошлаган юқори даражадаги сиёсий саммитлар орқали муроса йўлини тутиш энг мақбул қарорлардан бўлишини таъкидлаган.

    Аммо собиқ расмий шахслар Шимолий Корея билан музокара олиб бориш Байден учун Эрон билан ядро келишувига қайтиш, Афғонистондаги қўшинни ортга қайтаришдан кейинги вазиятни барқарорлаштириш ва Россия билан қуролланиш назорати бўйича мулоқотдан кейинга қолаётган иш, дея баҳолаган WSJ.

    «Ёнбендаги ишга, Шимолий Кореянинг ядро қуроли дастурига бефарқ қараб бўлмайди. Бу Байден администрацияси учун ҳам энг асосий мақсадлардан бирига айланиши лозим», – дея таъкидлаган Давлат департаментининг собиқ амалдори Жоэл Вит. У ҳозирда Вашингтондаги Стимсон таҳлил марказининг илмий ходими сифатида фаолият олиб боради.

    Лос-Аламосдаги миллий лаборатория собиқ директори, КХДР ядро дастури бўйича эксперт Зигфирд Хекернинг фикрича Шимолий Корея ядро қуролининг 20 дан 60 тагача бирликка эга, уларда плутоний ҳамда юқори даражада бойитилган урандан фойдаланилади.

    2019 йилда Трамп КХДР етакчиси Ким Чен Ин билан учрашув ўтказган, Пхеньян реактор ҳамда бошқа объектлар таркибига кирган Ёнбендаги мажмуани ёпишни таклиф этган ва Трамп администрациясидан санкцияларни бекор қилишни сўраганди. Бироқ Вашингтон ушбу таклифни рад қилган ва ушбу жараён амалга ошиши учун таклиф этилаётган ишларнинг ўзи камлик қилишини билдирган.

    «Ёнбендаги асосий объектларнинг ҳаракатсизлиги Ким Чен Иннинг Ханойдаги баёноти билан бевосита боғлиқ эди, ўшанда у Ёнбендаги лойиҳани ёпишни таклиф қилганди. Реактор қайта иш бошлаши ва плутонийга ишлов бериш корхонаси Кимнинг ядро келишувида келажак учун режаларни кўрмаётганлигини англатади», – деган Пхеньян билан музокараларда қатнашган АҚШ давлат департаментининг собиқ амалдори Роберт Эйнхорн.

    Июнь ойида МАГАТЭ бош директори Рафаэл Гросси қайта ишланган ядро ёнилғисидан плутоний ишлаб чиқарувчи корхона фаолиятини қайта бошлаётганининг белгилари намоён бўлаётгани ҳақида гапирган. Бироқ у вақтда Ёнбендаги реактор яна ишлай бошлагани юзасидан аниқ исбот ҳамда далиллар йўқ эди.

    Январда Ким Чен Ин ядро техникаси модернизация қилиш режасини ошкор қилган. Режага кўра КХДРда кичик ўлчамдаги ядро қуроли ва атом сувости кемаларини ишлаб чиқилиши кўзда тутилган.

    WSJ нашрининг қайд этишича, Шимолий Корея диктаторининг мамлакатдаги ички муаммолари кўпайиб бормоқда. У ёзда ишлаб чиқаришда дефицит кузатилгани, халқаро санкциялар шароитида мамлакатда яшаб қолиш оғир эканлигини, ўтган йили коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида КХДРнинг чегаралари ёпишга тўғри келганини тан олган.

    Байден администрациясининг КХДР бўйича вакили 30 август куни Жанубий Кореяга сафари вақтида Шимолий Кореядаги ҳамкасблари билан ҳар қандай вақтда учрашишга тайёрлиги, Вашингтоннинг Пхеньянга нисбатан душманлик мақсадлари йўқлигини маълум қилган.

    05.09.2021, 14:14   Изоҳ (0)   33134
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фото: Кобулда «Толибон» ҳокимият тепасига келганидан буён биринчи марта валюта айирбошлаш бозори ишга тушди

    05.09.2021, 13:38

    Владимир Зеленский ўзини Стив Жобсга қиёслади

    05.09.2021, 08:15

    Шаҳзода Уильям афғонистонлик офицер ва унинг оиласини Кобулдан эвакуация қилишга шахсан ёрдам берди

    04.09.2021, 21:35

    Google таҳдидлардан ҳимоялаш учун Афғонистон ҳукуматининг аккаунтларини блоклаб қўйди

    04.09.2021, 20:33

    Хитой ва Эрон Афғонистонни тинч йўл билан тиклашда ҳамкорлик қилади

    04.09.2021, 19:25

    Эрон президенти янги ҳукуматнинг биринчи аёл аъзосини тайинлади

    04.09.2021, 18:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Буюк Британияда ўлимга ёрдамлашиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси маъқулланди

    Дунё | 21 июн, 20:20

    Ўзбекистонда май ойида хорижий автомобиллар нархи сезиларли даражада арзонлашди — таҳлил

    Ўзбекистон | 21 июн, 20:00

    Туркияда БМТ фаластинлик қочқинлар бўйича агентлигининг офиси очилади

    Дунё | 21 июн, 19:25

    Сирдарёда қалбаки 1 600 долларни сотаётган шахслар қўлга олинди

    Ўзбекистон | 21 июн, 18:05

    “Ман Сити” Абдуқодир Ҳусановни “Лион”га текинга ижарага беришни истамади — ОАВ

    Спорт | 21 июн, 17:22

    Тошкентдаги 1-сонли тергов ҳибсхонасида сақланаётган шахслар сони белгиланган меъёрдан ошгани аниқланди

    Ўзбекистон | 21 июн, 17:10

    Ўзбекистонда 22 июнь куни ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилади

    Ўзбекистон | 21 июн, 16:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.