• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12591.71
    • RUB160.18
    • EUR14821.7
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +43°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон ва Афғонистоннинг бошқа қўшниларига қочқинларни қабул қилиш эвазига пул тўланиши мумкин — Financial Times

    Европа Иттифоқи афғон қочқинларини қабул қилиш учун Афғонистон қўшниларига таклиф тайёрлаяпти, шу орқали иттифоқ 2015 йилги Сурия миграция инқирози такрорланишидан қочишга уринмоқда. Бу ҳақда Financial Times’га таяниб «Gazeta.uz» хабар берди.

    Фото: Twitter / @verteidigungsministerium

    Фото: Twitter / @verteidigungsministerium

    АҚШ ва унинг иттифоқчилари ўз қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиб кетиши ортидан «Толибон» ҳокимият тепасига келди. Бу эса мамлакатда беқарорлик ва толиблардан қочишга уринадиган қочқинларнинг сони кескин ортиб кетиши хавфини оширди.

    Иттифоқ мамлакатларининг кўпчилиги Суриядаги уруш сабабли 2015 йилда миллион кишидан ортиқ қочоқларнинг Европага ўтиши ортидан юзага келган миргация инқоризи янгидан такрорланмаслиги учун унинг олдини олиш кераклиги ҳақида огоҳлантирган.

    Ўшанда инқироз оқибатларини юмшатиш учун Брюссель қочқинларни қабул қилиш ва Европа мамлакатларига чиқиб кетишига йўл қўймаслик эвазига Туркияга молиявий кўмак таклиф қилганди.

    Financial Times маълумотларига кўра, ҳозир Европа Иттифоқи қочоқларни қабул қилиши эвазига Афғонистоннинг қўшни давлатларига 600 миллион евро миқдоридаги молиявий кўмакни тайёрламоқда. «Бу Брюссель Покистонга, эҳтимол, Ўзбекистон ва Тожикистонга, ҳатто халқаро санкциялар остида бўлган Эронга ҳам пул тақдим этишини англатиши мумкин», — деб ёзган нашр.

    31 август куни Европа Иттифоқининг 27 давлати ташқи ишлар вазирликлари Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилиш учун шошилинч йиғилиш ўтказган. Унинг натижаларига кўра, Европа Иттифоқи Кенгаши баёнот қабул қилди. Унда кўплаб қочқинларни қабул қиладиган учинчи мамлакатларни қўллаб-қувватлашни кучайтириш ваъда қилинган.

    Шу билан бирга, баёнотда «ўтмишдаги сабоқлар асосида» Европа Иттифоқи аъзолари «назорат қилиб бўлмайдиган кенг кўламли миграция оқимлари такрорланишининг олдини олиш» учун биргаликда ҳаракат қилиши ҳақида сўз борган. Кенгаш, шунингдек, «Афғонистондаги вазият Европа Иттифоқи фуқаролари хавфсизлигига янги таҳдидлар туғдирмаслиги учун барча имкониятларни ишга солишини» қайд этган.

    «РБК»нинг ёзишича, ўтган ҳафтада бир неча Европа Иттифоқи мамлакатлари Суриядаги уруш туфайли 2015 йилда юзага келган миграция инқирозининг ўхшаши содир бўлишидан хавотирда эканини билдирган. Шундан сўнг Словения бош вазири Янез Янша унинг давлати ҳам, Европа Иттифоқи ҳам «ўзининг мамлакатини ҳимоя қилиш ўрнига уни тарк этган барча одамларга ёрдам бериш ва ҳар бирига ҳақ тўлаш» мажбуриятини олмаганини айтган.

    Австрия бош вазири Себастьян Курцнинг аниқлик киритишича, унинг мамлакати ҳануз у ерда яшаётган афғон қочқинларининг жамиятга мослаша олмаётгани билан боғлиқ муаммоларни бошдан кечирмоқда ва шу сабабли у Венада янги қочоқларни қабул қилишга қарши чиқиш қилади. Бош вазир Австрия 2015 йилги хатосини такрорламаслигини таъкидлаган.

    30 август куни Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги толиблар режимидан қочаётган одамлар учун ўз чегараларини очишга тайёр экани ҳақидаги хабарларни рад этди. Вазирлик маълумотларига кўра, ҳозирда ўзбек—афғон чегараси тўлиқ ёпилган ва «Термиз» чегара постини очиш ҳозирча режалаштирилаётгани йўқ.

    Аввалроқ WSJ нашри Ўзбекистон АҚШни афғон учувчилари ва уларнинг оилаларини чиқариб юбориш режалаштирилаётганидан огоҳлантиргани ҳақида ёзган эди. Газета маълумотларига кўра, «Толибон» август ойи ўртасида Ўзбекистонга учиб ўтган ҳарбий самолёт ва вертолётларни қайтаришни талаб қилган.

    Мавзуга доир:

    • «Толибон» ҳаракати Ўзбекистон халқи ва раҳбариятини Мустақиллик байрами билан табриклади
    • Шавкат Мирзиёев Афғонистондаги вазият бўйича муносабат билдирди

    02.09.2021, 17:32   Изоҳ (0)   36760
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фото: Ислом тараққиёт банки Бошқарув кенгашининг Шавкат Мирзиёев иштирокидаги анжумани

    02.09.2021, 17:28

    Шавкат Мирзиёев ИТБ саммитида банк фаолиятига оид бешта таклиф билдирди

    02.09.2021, 17:11

    Ўзбекистонда ИТБ ва Саудия Арабистони ҳукумати кўмагида жамғарма ташкил этилади

    02.09.2021, 16:31

    Афғонистон Ислом Амирлиги матбуот котиби Забиҳуллоҳ Мужоҳид Ўзбекистон ҳукумати ва халқини мустақиллик байрами билан табриклади

    02.09.2021, 16:10

    Германия Ўзбекистонга коронавирусга қарши юқори самарага эга 10 минг доза дори воситасини юборади

    02.09.2021, 15:32

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси Татаристон нефть ва газ-кимё форуми—2021 доирасида «Taneco» АЖ бош директори билан музокаралар ўтказди

    02.09.2021, 15:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил ҳужумида Ғазо касалхонаси директори ва оиласи ҳалок бўлди

    Дунё | 3 июл, 15:50

    Нодавлат олий таълим муассасаларининг фаолияти такомиллаштирилмоқда

    Ўзбекистон | 3 июл, 11:48

    Ғазода 73 нафар фаластинлик “сабабсиз отиб ташланди”

    Дунё | 3 июл, 15:37

    Голливуднинг машҳур бўйдоғи — Леонардо Ди Каприонинг юрагини забт этган Виттория Черетти ким ўзи?

    Лайфстайл | 3 июл, 15:30

    Шавкат Мирзиёев Ҳайдар Алиев ва Озарбайжон ватанпарварлари хотирасига ҳурмат бажо келтирди (фото)

    Ўзбекистон | 3 июл, 15:02

    Юз терисини парвариш қилишда кўпчилик йўл қўядиган 5 та хато

    Аёллар саҳифаси | 3 июл, 14:50

    Диогу Жотанинг ўлими тафсилотлари маълум бўлди

    Спорт | 3 июл, 14:39

    10 млн доллар талаб қилинган: “Анорбанк” раҳбари Францияда ўғирлаб кетилди

    Ўзбекистон | 3 июл, 14:32
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.