Самарқанднинг Булунғур туманида жойлашган «Булунғур буюм савдо комплекси»да содир бўлган ёнғин бартараф этилди, деб хабар бермоқда ФВВ матбуот хизмати.

Булунғур тумани «Амир Темур» МФЙ Булунғуршоҳ кўчасида жойлашган ушбу савдо комплексида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисидаги хабар ФВБга 31 август куни соат 23:16 да келиб тушган.

Ёнғин жойига 10 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилган. Ёнғин соат 01:26 батамом ўчирилган. Ёнғин натижасида бинонинг иккинчи қаватида бўлган, «Булунғур буюм савдо комплекс»га қарашли 5 та ва унга туташ бўлган 15 та савдо дўкони зарарланган.

Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин келиб чиқишининг сабаби ва етказилган моддий зарар аниқланмоқда. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.