Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси биноси 3-қаватининг балконида 1 сентябрь куни соат 14:30 ларда ёнғин юз берди, деб хабар бермоқда прокуратура матбуот хизмати.
Қайд этилишича, ёнғин бўйича келиб тушган хабарга кўра Нукус шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлими ёнғин ўчириш экипажи воқеа жойига етиб келиб, ёнғин қисқа вақтда бартараф этилган.
Ёнғин оқибатида балкондаги шифтнинг 4 квадрат метри зарарланган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.
Ёнғиннинг келиб чиқишига электр симининг қисқа туташуви сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда. Содир бўлган ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)