• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12778.12
    • RUB164.01
    • EUR14931.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Актёр Миролим Қиличев ўзидан 15 ёш кичик қизга уйлангани ва «иккинчи марта уйланди» деган миш-мишлар ҳақида сўзлаб берди (видео)

    Актёр Миролим Қиличев «Дарё» интернет-нашрига эксклюзив интервью берди. Интервьюни Дарё мухбири Феруз Муҳаммад ташкиллаштирди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Суҳбат давомида Миролим Қиличев ўзидан 15 ёш кичик қизга уйлангани ва «бу Миролим Қиличевнинг иккинчи оиласи» деган гап-сўзларга ойдинлик киритди.

    Тўйимиз ҳақиқатан жуда тез бўлиб кетди. Аслида, тўйимизни Тошкентда қилмоқчи эдик. Лекин дадам тўйни Бухорода бўлишини хоҳладилар. Сиз нима десангиз, шу бўлади, дедим ва тўйимизни Бухорода қилдик. Кўп дўстларимизни, акаларимизни таклиф қилишга ҳам улгурмадим.

    Тўйимга уч кун қолганида мен учун азиз бўлган устозим, Ўзбекистон санъат арбоби Муҳаммад Рафиқов оламдан ўтиб қолдилар. Бу хабарни эшитганимдан сўнг таклифномалар ҳам, ҳаммаси қолиб кетди.

    Уйланиш жуда ҳам мушкул бўлди. Ўттиз уч ёшда уйландим. Бундан аввал неча марталаб уйланмоқчи бўлганман, совчи юборган хонадонларим ҳам кўп бўлган. Санъат соҳасидаги қизларга ҳам совчи қўйганман, бошқа соҳадаги қизлар ҳам бўлган. Арзимаган сабаблар билан бўлмай қолган. Хуллас, насиб этган куни ҳозир экан.

    Аёлим билан бир тўйда танишиб қолганмиз, улар келин дугона эканлар. Бир танишим шу қиз билан танишиб кўр, жуда яхши, ақлли қиз, дегани учун кўришдик, менга ҳар томонлама маъқул бўлди. Кейин мана, тўй бўлиб кетди.

    Ўзи ота-онам ҳам қачон уйланасан, дея жуда кўп айтишаётганди. Авваллари ота-онам ‘уйланасан’ деб жанжал қилган вақтларида акам, опам, сингилларим ёнимни олиб туришар эди. Ўттиз ёшларимда ҳам ёнимни оладиган одамлар бор эди. Кейинги вақтларда ота-онамдан бошлаб устозларимгача ‘уйланасан’ деб, қатъий туриб олишди.

    Ота-онамга сизлар нима десангиз шу, қаердан келин топсангиз, ўша қизга уйланаман, дегандим. Бухородан ҳам келин қидирдик, учрашганларимиз ҳам бўлди, совчилар юборган хонадонларимиз ҳам бўлган, аммо тақдир эмас экан. Аёлим Тошкент вилоятидан, уч-тўрт ой оила қуриш учун жиддий ёндашдим.

    Мен ҳақимда ‘қизлар билан кўп юради, бир неча марта уйланган’ деган мазмунда ҳар хил миш-мишлар чиққан. Кўп йилдан буён уйланмасдан юрганимни ҳам шу билан изоҳлашарди. Мен оддий қишлоқ боласиман, Бухоро вилояти, Ромитан тумани, Чандир қишлоғида туғилганман. Қишлоқдан Тошкент шаҳрига келиб ўқиш, ишлаш, бу ердан уй-жой қилиш осон эмас. Бугун уй қилишим керак, эртага бошқа бир ташвишлар билан уйланиш ўз-ўзидан кечикиб кетаверган. Ҳаттоки интернетда Миролим Қиличевнинг нечта хотини бор, деган сарлавҳали хабарлар чиққан экан.

    Аёлимнинг оиласига ҳам бу гап-сўзлар етиб борган, бу хабардан сўнг улар қизимизни бермаймиз, деб туриб олишди. Аёлим яқинда айтиб қолди, унинг уйидаги 95 % одам тўйимизга қарши бўлибди. Ҳаттоки онаси ҳам ‘майли қизим, фотиҳа қайтса қайтсин, лекин сенинг бутун умр қийналиб яшашингни хоҳламайман, қизим’ дебди. Лекин аёлим битта ўзи, ёш жонига менга ишониб, курашибди. ‘Чунки мен сиз билан бутун умрли ҳаётимни чизиб чиққан эдим, нима бўлса бўлди, ортга йўл йўқ, шу йигитга тегаман, дедим’ деди. Бу гапни айтганидан сўнг ўзим ҳам жуда хурсанд бўлдим.

    Орамизда ўн беш ёш фарқ бор. Аммо менга жуда катта ёш оралиғи сезилмаяпти. Энг муҳими, ақли, фаросати, дунёқараши жойида.

    Миролим Қиличев, актёр

    Маълумот учун, Миролим Қиличев 1987 йил, 28 ноябрь куни Бухоро вилояти, Ромитан туманида дунёга келган. Актёр «Умид», «Жасур», «Балли, Комолиддин», «Уқубат» каби фильмлардаги бош роллари билан машҳурликка эришган. Бугунги кунда Ўзбек миллий академик драма театрида фаолият юритади.

    Мавзуга доир:

    • Таниқли актёр Миролим Қиличев уйланди (видео)
    • Хонанда Имрон турмуш ўртоғини 2,5 йил кутиб, 2 та тўй қилгани ва у билан жанозада танишгани ҳақида (видео)

    30.08.2021, 16:40   Изоҳ (0)   77322
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россиялик актриса Равшана Куркова она бўлганини маълум қилди ва илк бор ўғлининг суратини кўрсатди

    30.08.2021, 15:58

    «Ўзимга бўлган ҳурматни йўқотдим»: Ким Кардашьян ҳомиладорлик давридаги муаммоси ҳақида гапирди

    30.08.2021, 09:26

    Канье Уэст Чикагодаги стадионда болалигида яшаган уйини қуради. У ерда онасига бағишланган Donda альбоми тақдимоти ўтказилади

    29.08.2021, 13:49

    Приянка Чопра Bvlgari брендининг янги махсус вакили бўлди

    29.08.2021, 10:50

    Ким Кардашьян Канье Уэстнинг шоусида тўй либосида пайдо бўлди (видео)

    28.08.2021, 13:54

    Instagram: «‘Замминистр’нинг иккинчи хотини»дан жаримага сабаб бўлган видео, Феруза Жуманиёзова устидан пул сочишди, Шаҳло Зоирова қандай автомобиль бошқаради?

    27.08.2021, 22:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Британияда “Робин Гуд” дарахтини кесиб ташлаган эркаклар тўрт йилга қамалди

    Дунё | 16 июл, 18:49

    Тошкентдаги сомсахона ишчилари диний оқим таъсирига тушиб қолгани аниқланди

    Ўзбекистон | 16 июл, 18:09

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда жойлашган 24 метрли “Водий кўзи”га саёҳат

    Ўзбекистон | 16 июл, 17:05

    Арманистон ШҲТга аъзо бўлиш учун ариза топширди

    Дунё | 16 июл, 16:48

    Риштонда кетма-кет икки автоҳалокат: Damas ҳайдовчилари вафот этди

    Ўзбекистон | 16 июл, 15:25

    “Ливерпуль” 120 миллион евролик ҳужумчи харид қилмоқчи

    Спорт | 16 июл, 15:15

    “Путин 51-кун нима бўлишига қизиқса, Оятуллоҳга қўнғироқ қилсин” — АҚШ сенатори

    Дунё | 16 июл, 15:08

    Эрон Уммон кўрфазида 2 млн литр ёнилғини контрабанда қилган хорижий танкерни қўлга олди

    Дунё | 16 июл, 14:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.