• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Бу мамлакат мени ҳурмат қилмайди, нега унинг байроғини кўтаришим керак?». UFC’даги биринчи ўзбек спортчиси Маҳмуд Муродов навбатдаги жанги олдидан катта интервью берди

    Маҳмуд Муродов 2019 йилда UFC жангларида иштирок эта бошлади ва ушбу мусобақада қатнашган илк ўзбек спортчисига айланди. Аввалига ҳайратланарли тақдирни бошидан кечираётган спортчининг натижаларидан кўра унинг иштироки кўпчилик учун қизиқарли бўлди. Қурилишда ишлагани, очликни бошидан ўтказгани, Флойд Мейвезер билан танишгани — Муродов қизиқарли шахсга айланганди. UFC’даги 3 та кетма-кет ғалабадан сўнг Маҳмуд бўлажак юлдуз эканлиги аён бўлди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images
    29 августда Муродов UFC’да тўртинчи жангини ўтказади. Унинг рақиби — лиганинг фахрий аъзоси Жералд Мёршарт. Sport24 мухбири Иван Ковалёв Муродов билан боғланди ва қатор саволларга жавоб олди.
    • Нима учун Муродов энди Чехияни ҳурмат қилмаслигини (охирги йилларда ўзи ўша ерда истиқомат қилганди);
    • Ўзини Ҳабиб даражасидаги юлдуз деб ҳисоблайдими?;
    • Маҳмуд охирги йилларда ўзига ёки яқинларига қилган энг яхши совғаси;
    • Лас-Вегасдаги жанг сафари вақтида дўсти Флойд Мейвезер билан учрашишни режа қилгани ҳақида.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images
    Июнь ойида Ўзбекистонда жуда кўп учрашувлар сабаб машғулотларга қанча вақт ажратгани ҳақида

    Қаерда бўлмасин, нима бўлмасин, бир кунда камида бир марта машғулот ўтайман. Бу менинг ҳаёт тарзим. Мураббий доим мени назорат қилади. Доим югуриш ёки оғир машқларни бажариш мумкин. Кўп учрашувлар май ойида бўлиб ўтганди. Июнь июль ойларида тайёргарлик кўрдим.

    Одамларнинг кўчадаги диққат-эътибори ҳақида

    Одамлар кибрли экан демаслиги учун бундан нолимайман. Тўғри, саломлашиб кетадиган ва суратга тушишни сўрайдиган мухлислар бўлади.

    Чехия ёки Ўзбекистон. Қайси бири устунлиги ҳақида

    99% Ўзбекистон. Биласизми нега? Ҳозир тушунтираман. Аввал иккита байроқ кўтарардим. Ҳозир фақатгина битта — Ўзбекистон. Чунки Чехия ҳануз менга фуқаролик бермади. Бу мамлакат мени ҳурмат қилмайди. Яшаётганимга беш йил бўлган бўлса-да, ҳамон ҳужжатларни беришгани йўқ. Қанақа сабаб бор, билмайман. Вақтида солиқларни тўлаб бораман. Шундай қарор қилдим: агар мамлакат сени ҳурмат қилмаса, унинг байроғини нега кўтаришинг керак? Нега бир фоиз Чехияга бераман. Дўстларим, жамоам — буларнинг барчаси бир фоизга киради. Чехияда 10 миллион аҳоли истиқомат қилади. Охирги йилларда шу ўйлар билан яшаяпман. Сен ёрдам берасан, унга борингни берасан, лекин улардан садо чиқмайди. Қандай салом берилса, шундай алик олинади. Ким биландир жангга ҳозирланаётган бўлсанг, сен ҳам жангни қабул қилишга тайёр туришинг зарур.

    Яшаш жойни ўзгартириш фикри ҳақида

    Ҳаммаси жойида. Агар фуқаролик беришмаса, бошқа Европа мамлакатида яшашим ёки Чехияга солиқ тўламай қўйишим мумкин. Ҳозирда Ўзбекистонда яшаяпман. У ерда MMA ривожи учун ёрдам беряпман. Йилнинг саккиз ойини Ўзбекистонда ўтказаман.

    4 кун олдин Вегасга келгани ҳақида (интервью 26 август куни олинган), иқлимга мослашиш учун бир ҳафтагина муҳлат бўлиши, бу жуда оз муддат экани ҳақида

    Мен учун бу нормал ҳолат. Бу вақтда иқлимга мослашишимга ишонаман. Доимий равишда Вегасга бориб тураман. У ерда ишим бор, ТМТ жамоам ўша ерда шуғулланади.

    Тажрибали Мёршарт Ҳамзат Чимаевга қарши жуда ёмон иштирок этгани ҳақида

    Кўпчилик Ҳамзатнинг зарбаси кучли эканини айтади, мен бунга ишонаман ва ўша куни буни кўрдик. Унинг омади келди. Омад бу спорт турида асосий ролни эгаллайди. Бир дақиқадан кейин нима бўлишини ҳеч биримиз билмаймиз.

    2020 йил 31 октябрда коронавирусга чалингани сабаб Кевин Ҳолланд билан жанг қолдирилганди. Ўша жанг ўтказилганда, ҳозир қандай ҳолат юз бериши мумкинлиги ҳақида

    Агар ўша жанг ўтказилиб, менинг фойдамга ҳал бўлганда, топ-15 да турган бўлардим, деб ўйлайман. Унинг жанг услуби ожиз, «defence» (ҳимоя) жуда ожиз. Унинг ҳужумларини назорат қила олардим. У гапириб сизни чалғитади. Мен билан эса бу ишни қила олмасди. Уни енга олардим, деб ўйлайман. Мёршартдан олдин Ҳолланд билан жанг қилишга тайёр эканлигимни айтгандим. У бошқа жангга тайёргарлик кўраётганини айтишди. Менимча, унга кучсизроқ рақиб берилган. Чунки Ҳолланд охирги икки жангида мағлубиятга учради.

    Мёршартни енга олса, ўрта вазн тоифасида топ-15 га кириши, МДҲ давлатлари ичида -84 кг вазн тоифасида энг кучли жангчига айланиши ҳақида

    Омари энг кучлиси эди. У ҳозир UFC’даги фаолиятини тугатган. Энди PFL ёки Bellator’га ўтади. Шунинг учун мен МДҲ давлатлари ичида энг кучлисига айланишим мумкин. Аввал топ-15 га киришим лозим.

    Ўзига ёки яқинларига қилган энг яхши совғаси ҳақида

    Анча олдин ота-онамга уй совға қилгандим. Ўзбекистонда бизнесим бор, у ерда тўрт қаватли бино қурилмоқда. Хайрия ишлари билан шуғулланаман. Ўзимга бир нечта уй харид қилдим. Баъзи оилаларга кичик уйлар ҳадя қилдим. Кимдир тиббий асбоб-ускуналарга муҳтож бўлса, олиб бераман. Яқинда Rolls-Royce сотиб олдим.

    Машиналарни севиши ҳақида

    Машиналарни яхши кўраман. Бу менинг орзум эди. Машина, пуллар — асосийси эмас. Асосийси, яқинларим ҳақида қайғура олишим.

    Лас-Вегасга бу галги саёҳатда Флойд Мейвезер билан учрашув режалаштирилгани ҳақида

    У билан яқинда хабарлашдим. Флойд Майамида. Агар улгурса, жангга етиб келади. Агар кўриша олмасак, ноябрда Вегасга қайтаман. Ҳозир бутун диққатимни жангга қаратганман. Мейвезернинг кун тартиби шунақа: у ёқдан бу ёққа бориб келади. Бир жойда ўтирмайди.

    Мейвезернинг Логан Пол билан жангини қандай баҳолаши ҳақида

    Ҳеч қандай. 200 миллион доллар ишлаб топди. Ўзи ва оиласи учун бутун умрга етадиган пул ишлади. Балки яна жанг қилар. Флойд билан бу жанг ҳақида суҳбатлашганимизда: «Ўшанда нима учун рингга чиққанимни биласан-ку, мақсад — пул эди», — деганди. Нега Логан Пол айнан Флойд билан рингга чиқди деб ўйлайсиз? Ахир — у Флойд Мейвезер. «Money Fight».

    Маҳмуд Муродов, UFC жангчиси

    29 август, якшанба тонгида АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида UFC Vegas 35 мусобақаси ўтказилади. Ўзбекистонлик спортчи Маҳмуд Муродов АҚШ вакили Жералд Мёршартга қарши жанг қилади.

    28.08.2021, 16:42   Изоҳ (0)   94726
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Довурхон Кароматов Паралимпия ўйинларида Ўзбекистонга 11-медални тақдим этди

    28.08.2021, 15:34

    Токио—2020. Нафиса Шерипбоева бронза медалини қўлга киритди. Бу Ўзбекистон учун 10-медал

    28.08.2021, 13:52

    Феруз Саидов финалда қозоғистонлик рақибини мағлуб этиб, Паралимпия ўйинларининг олтин медалини қўлга киритди

    28.08.2021, 13:18

    Токио—2020. Парадзюдочи Парвина Самандарова финалда озарбайжонлик рақибига мағлуб бўлди ва кумуш медални қўлга киритди

    28.08.2021, 12:52

    Токио—2020. Нозима Қаюмова ва Моҳигул Ҳамдамова олтин медални қўлга киритди

    28.08.2021, 10:38

    Суперлига. «Локомотив» «Турон» устидан иродали ғалабани қўлга киритди

    27.08.2021, 21:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Tesla компанияси автопилот тизими билан боғлиқ ўлим бўйича судланади

    Дунё | 15 июл, 03:39

    Хитой океанларни ўрганиш учун ўзининг биринчи “ақлли” кемасини яратди

    Дунё | 14 июл, 23:55

    “Путин кўпчиликни алдаган, лекин мени алдолмайди” — Трамп 

    Дунё | 14 июл, 23:40

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 50 кун давом этган гуллар фестивали якунига етди

    Ўзбекистон | 14 июл, 23:27

    Ер эвазига 600 минг доллар: Ўзбекистонда ҳоким ўринбосари ва қатор мансабдорлар пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 14 июл, 22:40

    Обама Трампнинг тариф урушларини танқид қилди

    Дунё | 14 июл, 22:30

    “Украинани қуроллантириш учун АҚШ Хитойдан қарз олишга мажбур” — америкалик сенатор

    Дунё | 14 июл, 22:10

    Евроиттифоқ Исроилни жазолашнинг 10 та усулини таклиф этди

    Дунё | 14 июл, 21:50

    Ҳаёт моҳиятини очиб берувчи 10 фалсафий мультфильм

    Кино | 14 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.