Токио шаҳрида Паралимпия ўйинлари давом этмоқда. 28 август куни парадзюдо бўйича мусобақалар ўтказилмоқда.
-63 кг вазн тоифасида Ўзбекистон вакили Нафиса Шерипбоева мусобақанинг бронза медали учун кечган баҳсда испаниялик Марта Арсега қарши татамига чиқди. Шерипбоева устунлигида кечган беллашув иппон баҳоси билан якунланди.
Қайд этиш жоиз, бунгача Ўзбекистон делегацияси 9 та (4 та олтин, 3 та кумуш, 3 та бронза) медал қўлга киритганди.
Мавзуга доир:
- Феруз Саидов финалда қозоғистонлик рақибини мағлуб этиб, Паралимпия ўйинларининг олтин медалини қўлга киритди
- Токио—2020. Парадзюдочи Парвина Самандарова финалда озарбайжонлик рақибига мағлуб бўлди ва кумуш медални қўлга киритди
- Токио—2020. Нозима Қаюмова ва Моҳигул Ҳамдамова олтин медални қўлга киритди
Изоҳ (0)