Токио шаҳрида Паралимпия ўйинлари давом этмоқда. 28 август куни парадзюдо бўйича мусобақалар ўтказилмоқда.
-81 кг вазн тоифасида ўзбекистонлик Феруз Саидов мусобақанинг ҳал қилувчи баҳсида қозоғистонлик Темиржан Даулетни иппон баҳоси билан мағлуб этиб, Паралимпия ўйинларининг олтин медални қўлга киритди.
Шу тариқа Ўзбекистон делегациясининг мусобақадаги олтин медаллари сони 4 тага етди. Умумий медаллар борасидаги кўрсаткич эса 9 тани ташкил қилмоқда.
Изоҳ (0)