Токио шаҳрида Паралимпия ўйинлари давом этмоқда. 28 август куни парадзюдо бўйича мусобақалар ўтказилмоқда.
-57 кг вазн тоифасида Ўзбекистон вакили Парвина Самандарова финал баҳсида озарбайжонлик Севда Валиевага имкониятни бой бериб қўйди. Самандарова вазари баҳоси эвазига 1:0 ҳисобида мағлуб бўлди ва кумуш медалга сазовор бўлди.
Шу тариқа Ўзбекистон делегациясининг мусобақадаги медаллари 8 та тага етди. Бунгача спортчилар 3 та олтин, 2 кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритганди.
Изоҳ (0)