Токио шаҳрида Паралимпия ўйинлари давом этмоқда. 27 август куни бир қатор ўзбекистонлик спортчилар ўз иштирокини ўтказди.
-66 кг вазн тоифасида ҳаракат қилган Учқун Қуронбоев финалда испаниялик Серхио Ибанесни мағлуб этиб, Ўзбекистон учун дастлабки олтин медални тақдим этди.
Пара-енгил атлетика дастурининг Т11 классида аёллар ўртасида узунликка сакраш баҳслари Асила Мирзаёрова 4.91 метр натижа кўрсатган ҳолда 2-ўринни эгаллади ва кумуш медалга сазовор бўлди.
Рио—2016 Паралимпиадаси чемпиони Шерзод Намозов (-60 кг) бу сафар муваффақиятли иштирок эта олмади. Ўзбекистонлик спортчи Руминия вакили Алекс Бологага имкониятни бой берди ва бронза медали учун курашдан чиқди.
Шу тариқа бу Ўзбекистон делегацияси учун 3-медал бўлди. Аввалроқ Ислом Асланов сузиш бўйича бронза медалига эга чиққанди.
Изоҳ (0)