Фарғона вилояти Ўзбекистон туманидаги туғруқхонада бир эркак шифокорни сочидан тортиб судрагани, ушбу фуқаро собиқ ИИБ ходими экани аниқлангани ҳақида хабар берилаган эди. Бош прокуратура матбуот хизмати гумонланувчи шахс ушланганини маълум қилди.

Фото: Видеодан кадр

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, жиноят иши бўйича Фарғона вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тергов устидан Бош прокуратура томонидан назорат ўрнатилган.

Шунингдек, ИИВ матбуот хизмати гумонланувчи шахс С.С. ҳақиқатдан ҳам муқаддам (1998—2002 йилларда) ички ишлар органларида хизмат қилганини тасдиқлади. Билдирилишича, у сурункали равишда хизмат интизомини бузган ҳамда ички ишлар органлари ходимларига номуносиб хатти-ҳаракатлари учун 2002 йилда ички ишлар органларидан ҳайдалган.