Фарғона вилояти Ўзбекистон туманидаги туғруқхонада бир эркак шифокорни сочидан тортиб судрагани, ушбу фуқаро собиқ ИИБ ходими экани аниқлангани ҳақида хабар берилаган эди. Бош прокуратура матбуот хизмати гумонланувчи шахс ушланганини маълум қилди.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, жиноят иши бўйича Фарғона вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тергов устидан Бош прокуратура томонидан назорат ўрнатилган.
Шунингдек, ИИВ матбуот хизмати гумонланувчи шахс С.С. ҳақиқатдан ҳам муқаддам (1998—2002 йилларда) ички ишлар органларида хизмат қилганини тасдиқлади. Билдирилишича, у сурункали равишда хизмат интизомини бузган ҳамда ички ишлар органлари ходимларига номуносиб хатти-ҳаракатлари учун 2002 йилда ички ишлар органларидан ҳайдалган.
Мавзуга доир:
- Наманганда иссиғи кўтарилганидан шикоят қилиб келган ака-укадан COVID-19’га чалинмаганини билмоқчи бўлган шифокор аёвсиз калтакланди
- Самарқандда фуқаро фарзандини даволашга келмаган навбатчи шифокорларни калтаклади
- Тошкентда бир йил давом этган суд ишидан сўнг журналистни ҳақорат қилган бош шифокор айбдор деб топилди
Изоҳ (0)