• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Навоий кон-металлургия комбинатининг техноген чиқиндиларни қайта ишлаш корхонаси фаолияти билан танишди

    Президент Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятига ташрифи чоғида олис Томди туманига ҳам борди. Навоий кон-металлургия комбинатининг техноген чиқиндиларни қайта ишлаш корхонаси фаолияти билан танишиб, одамлар билан суҳбатлашди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Мамлакат мустақилликка эришгунга қадар Навоий кон-металлургия комбинатида 2 та завод бўлган бўлса, ундан кейинги йилларда 4 та гидрометаллургия заводи қурилди. Натижада рудани қайта ишлаш ҳажми 3 мартага, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 2 мартага ошди. Бу жараёнда, ўз-ўзидан, тоғ массасини қазиб чиқариш ҳам кўпаяди ва катта ҳажмда чиқиндилар ҳосил бўлади.

    Янги корхона ушбу техноген чиқиндилардан олтин ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Шу боис у 7-гидрометаллургия заводи деб ҳам аталади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Навоий кон-металлургия комбинатини 2026 йилгача ривожлантириш дастурига мувофиқ, умумий қиймати 3,4 миллиард долларлик 27 лойиҳа амалга оширилиши белгиланган. Мазкур завод ушбу лойиҳалардан биридир.

    Умумий қиймати қарийб 200 миллион доллар бўлган ушбу корхона йилига 15 миллион тонна техноген чиқиндиларни қайта ишлаб, 7 тоннадан ортиқ олтин ишлаб чиқариш қувватига эга. Эътиборлиси, бунда фойдаланиладиган чиқиндилар 2040 йилгача етади.

    Завод қурилишида енгил конструкциялар ва энергия тежамкор технологиялардан фойдаланилган. Илгари четдан олиб келинадиган кўплаб асбоб-ускуна ва бутловчи материаллар маҳаллийлаштирилган. Хусусан, улар Навоий машинасозлик заводи ва кон бошқармаларидаги цехларда тайёрланмоқда. Кимёвий ишлов бериш жараёнида ҳам маҳаллий маҳсулотлардан фойдаланилмоқда.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Булар таннархни янада арзонлаштиришда муҳим омил бўлаётир.

    Корхонада 1 минг 100 дан ортиқ киши иш билан таъминланди. Бу ерга Навоий давлат кончилик институтини тугатган ёш мутахассислар ва маҳаллий аҳоли қабул қилинди.

    Президент корхона жамоаси, томдилик фаоллар, ёшлар билан суҳбатлашди.

    «Сўнгги 4 йилда мамлакатимизда ерости бойликларини ўзлаштириш ишлари 30 фоизга ошди. Саноатимизга янги, илғор технологиялар кириб келди. Энг муҳими, бу замонавий корхоналарда ишлай оладиган билимли мутахассислар етишиб чиқяпти. Давлатимиз учун ерости бойликларидан ҳам қадрли бойлик — бу сизларсиз», — деди Шавкат Мирзиёев ёшларга қарата.

    Шу ерда Навоий кон-металлургия комбинатида амалга оширилаётган лойиҳалар тақдимоти ҳам ўтказилди.

    Давлат раҳбари журналистлар билан ҳам мулоқотда бўлиб, бугун ишга туширилган корхоналарнинг иқтисодий самарадорлиги, саноат соҳасидаги режалар ҳақида сўзлаб берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Шунинг билан Президент Шавкат Мирзиёевнинг Навоий вилоятига ташрифи якунланди.

    Мавзуга доир:

    • Шавкат Мирзиёев: «Беш йил ичида ЯИМни камида 100 млрд долларга етказиш режалаштирилмоқда»
    • Шавкат Мирзиёев «Навоийазот» корхонасига ташриф буюрди
    • Шавкат Мирзиёев Қосим-Жўмарт Тўқаевга Жамбил вилоятида юз берган портлаш муносабати билан ҳамдардлик билдирди

    27.08.2021, 22:39   Изоҳ (0)   51350
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Кобулдаги портлашлар бўйича баёнот берди

    27.08.2021, 22:10

    Энг арзон гўшт, ёғ, сабзи Ўзбекистоннинг қайси бозорларида сотилаётгани маълум қилинди

    27.08.2021, 21:42

    Сенат Тошкент шаҳрини кенгайтириш тўғрисидаги қарорни қабул қилди. Пойтахтга ўтаётган ҳудудларда 95 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади

    27.08.2021, 21:26

    Фарғонадаги туғруқхонада шифокорнинг сочидан тортиб судраган шахс собиқ ИИБ ходими экани аниқланди

    27.08.2021, 21:11

    «Замминистр»нинг иккинчи хотини эканини айтган аёлнинг автомобили яна бир қоидабузарлик сабаб жарима майдончасига жойлаштирилди

    27.08.2021, 20:43

    Шавкат Мирзиёев «Навоийазот» корхонасига ташриф буюрди

    27.08.2021, 20:28
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20

    Қадимги Миср диетаси: машҳур пирамидалар қурувчилари қандай овқатланган?

    Лайфстайл | 18 июл, 22:05

    Бир қатор мамлакатларда Google ишида узилишлар юз берди

    Дунё | 18 июл, 21:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.