Motorola компанияси томонидан 2020 йилда чиқарилган Edge моделининг бир нечта ўзгартиришлар киритилган версияси тақдим этилди, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.
Motorola Edge 2021 модели Full HD+ сифатни қўллаб-қувватловчи ва 144 герцли тасвир янгиланиш частотасига эга 6,8 дюймли суюқ кристалл экранга эга бўлган. Экран ўзидан олдинги версиядан фарқли ўлароқ эгилмаган.
Смартфон Snapdragon 778G операцион тизими, 6/8 гигабайт тезкор ва 128/256 гигабайт ички хотирада ишлайди. Операцион тизим сифатида Android 11 ўрнатилган. Қурилманинг асосий камера датчиги 108 мегапикселга тенг. Бундан ташқари, Маcrо Vision функциясига эга 8 мегапикселли кенг бурчак ва чуқурликни ўлчовчи 2 мегапикселли датчиги бор. Фронтал камераси — 32 мегапиксел.
Телефонга сиғими 5000 мА/соатга тенг батарея ўрнатилган бўлиб, у 30 ваттли TurboPower тезкор қувватланиш функциясига эга. Бунинг ёрдамида аккумулятор 10 дақиқали қувватланиш орқали 9 соатгача ишлай олади.
Яна бир қизиқарли бонуси — ён томонига ўрнатилган бармоқ изи сканери ва ўйинларни телефондан катта экранга ўтказиш имконини берадиган симсиз уланишнинг янги имкониятлари.
Смартфон АҚШда 2 сентябрдан 500 доллар нархида сотувга чиқади, кейинроқ 700 долларгача қимматлашади.
Аввалроқ афсонавий Motorola Razr «раскладушка»си Android 11 га эга бўлгани, Motorola компанияси IP68 ва Gorilla Glass Victus’га эга «ўлмайдиган» смартфонини тақдим этгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)