Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманидаги боғчада 12 август куни 25 нафар бола заҳарланиб, шифохонага ётқизилганди. 13 август куни тиббиёт муассасаларига ётқизилган тарбияланувчилар сони 30 нафарга етганди. Мактабгача таълим вазирлиги ушбу болаларнинг 25 нафарига уйига жавоб берилганини маълум қилди.
Қайд этилишича, 23 августга келиб бемор болаларнинг яна 2 нафарига қониқарли аҳволда уйларига рухсат берилди. Тиббиёт муассасаларида жами 5 нафар тарбияланувчи даволанишда қолмоқда. Улардан 1 нафарининг ҳолати оғир, 1 нафарининг ҳолати ўрта оғир, 3 нафар беморнинг ҳолати ўртача деб баҳоланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ушбу боғча тарбияланувчилари заҳарланганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 257-1-моддаси (санитарияга оид қонунчиликни ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)