• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саёҳат

    Италияликларнинг сиз кутмаган одатлари ва мамлакатни бутунлай бошқа томондан очиб берувчи қизиқарли фактлар

    Кўпчилик Италияни гўзал жойлари, мазали ошхоналари, замонавий уйлари ва мамлакат чегаралари контурли географик харитада этикка ўхшаши билан ёдга олади. Бироқ бу давлатда кўплаб кутилмаган ҳодисалар ҳам мавжуд. AdMe нашри қуйидаги маълумотлар асосида Италияни бутунлай бошқа томондан кўрсатишга ҳаракат қилди.

    Италияда «тоза ликоплар жамияти» мавжуд

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Мазали таомдан сўнг Италия аҳолиси “fare la scarpetta” деб номланган ҳаракатни амалга оширадилар. Бунда бир бўлак нон билан қолган соусни йиғиб, еб қўядилар. Ҳар бир ошпаз учун хўранда қайтарган тоза идиш ҳар қандай мақтовдан кўра ёқимлироқдир.

    Ўн йиллар давомида бу одатни севувчилар ва эстетикага амал қилувчилар ўртасида буни уйдан ташқарида қилиш қанчалик ўринли эканлиги ҳақида мунозаралар бўлиб келган. Натижада овқат шинавандалари ғалаба қозонишди. Италия одоби шуни кўрсатадики, қолган соусни бир бўлак нон билан йиғиб ейиш мақсадга мувофиқ, лекин санчқи ёрдамида. Бироқ маҳаллий аҳоли агар улар расмий тадбирда бўлмаса, барибир қайсарлик билан буни қўлда қиладилар.

    Италияда ўзига хос касалликлар мавжуд

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Италияликлар бир қатор касалликларни ўзига хос тарзда тушунтира оладилар. Шифокорга боришни талаб қилмайдиган ўзини ёмон ҳис қилиш «ҳаммаси елвизакдан» ёки «фасллар ўзгариб туради» иборалари билан ифодаланади. Бундай ташхис тананинг ҳар қандай жойидаги касалликлар учун универсалдир. Агар маҳаллий одам «Мени жодугар урди» деса, уни хурофотчи деб ўйламанг. Бу шунчаки оғир қутини кескин кўтарганда унинг бели қотиб қолганлигини англатади.

    Ҳожатхона сувини тушириш ҳам сайёҳлар учун яна бир вазифа

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Италиядаги умумий ҳожатхоналарда ташриф буюрувчилар дренаж тугмачасини топишга кўп вақт сарфлашлари мумкин. Сув бакини кўпчилик учун одатий жойга — ҳожатхонанинг ёнига қўйиш бу ерда одат эмас. Уни эски усулда тўғридан-тўғри шифтга осиб қўйиш меъёр ҳисобланади. Сувни тушириш учун бакка осилган занжирни тортиш лозим.

    Пляжда денгиз чиғаноғини йиғганлик учун жаримага тортилиш мумкин

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Италия аҳолиси иложи борича ўз ватанининг табиатини сақлаб қолишга интилади. Шунинг учун баъзи жойларда, масалан, Сардинияда, қирғоқ бўйи алоҳида ҳимояда. Сувенир сифатида олинган чиғаноқли оқ қум учун сайёҳларга жарима солинади ёки ҳибсга олинади.

    Ғийбат қилиш — ижтимоий ҳаётнинг муҳим қисми

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Маҳаллий аҳоли ўз танишлари ҳақида бемалол ғийбат қилишади. Улар буни одатда ёмон ниятсиз қиладилар. Шунчаки, италияликлар норасмий мулоқотни яхши кўрадилар ва бундай суҳбатлар бегоналар ўртасида ҳам алоқа ўрнатади, муаммолардан чалғитишга ёрдам беради. Эркаклар ҳам, аёллар ҳам тасодифий суҳбатдошлар билан қўшнилари ва танишларининг шахсий ҳаётини бемалол муҳокама қилишади, ҳамкасбларини роса ғийбат қилишади.

    Италияликлар қаришдан қўрқмайди

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Бу ерда паспортдаги рақам одам ёшини баҳолаш мезони сифатида қаралмайди. Италия аҳолиси учун ҳар қандай ёш қадрли. Аёллар ҳам, эркаклар ҳам 60-70 ёшда учрашувга ёки тунги клубга бормаслик учун «поезд кетиб бўлган» иборасини ишлатмайди.

    Италиялик эркаклар ҳис-туйғуларини омма олдида кўрсатишдан уялмайди

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Жамият жинсидан қатъи назар, ҳис-туйғуларнинг ҳар қандай ифодасини қораламайди. Эркаклар севимли футбол жамоасидан айрилишидан ёки фильмнинг таъсирли якунланишидан кўз ёшларини тийишга ҳаракат қилишмайди. Бундан ташқари, италияликлар яхши кайфиятда қувноқ кулиши билан бирга, бирор нарсани ёқтирмасалар, жуда ғазабланишади ҳам.

    Италияда унаштирувдан тўйгача бўлган муддатнинг  чўзилиши табиий ҳол

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Италиялик эркаклар одатда севган аёлига осонликча ва иккиланмасдан турмуш қуриш таклифини беришади. Аммо орзу қилинган узукни тақиш билан тўй ўртасида кўп йиллар ўтиши мумкин. Севишганлар тўйга тайёр бўлганда якшанба кунини белгилашга ҳаракат қилишади: ҳафтанинг бу куни жума кунидан фарқли ўлароқ, энг қулай кун ҳисобланади.

    Италияликлар ажрашган тақдирда, собиқ турмуш ўртоғидан алимент талаб қилишлари мумкин

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Агар эр-хотин ажрашишга қарор қилган бўлса, иқтисодий жиҳатдан заиф томон алимент тўлашни талаб қилиши мумкин. Унинг миқдори алоҳида ҳолатда суд томонидан белгиланади. Алимент тўлаш муддати фақат олувчи яна турмушга чиқиши билан чекланади.

    Италияга кўчиб ўтганингиз учун сизга 28 минг евро тўланиши мумкин

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Италияликлар қадимги қишлоқларнинг йўқ бўлиб кетишидан хавотирда. Шу боис ҳукумат мамлакатга жойлашишни истаганларни молиявий қўллаб-қувватлашга тайёр. Фақат бир шарт билан — янги келганлар кичик аҳоли пунктларига жойлашсалар ва яқин келажакда туризм хизматларини кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги ёки ҳунармандчилик билан шуғулланадиган кичик бизнес очсаларгина, бундай имкониятдан фойдаланишлари мумкин.

    Мавзуга доир: 

    • Миллиардлаб долларлар барчанинг кўз ўнгида: дунёдаги энг қиммат мегалойиҳалар (фото)
    • Сайёрадаги кўзни қувнатувчи манзарага эга масканлар суратлари
    • Японияда шоҳона таомланиш учун ресторанга боришнинг ҳожати йўқлигининг исботи (фото)
    • Туркияни бутунлай бошқа томондан очиб берувчи саёҳатбоп 6 маскан
    • Фото: Ҳиндистон шаҳарларининг одатий кундалик ҳаёти
     

    23.08.2021, 14:41   Изоҳ (0)   39657
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳатто тажрибали олимларни ҳам бош қотиришга ундайдиган дунёдаги 8 та сирли объект (фото)

    17.08.2021, 10:56

    Миллиардлаб долларлар барчанинг кўз ўнгида: дунёдаги энг қиммат мегалойиҳалар (фото)

    12.08.2021, 21:58

    Сайёрадаги кўзни қувнатувчи манзарага эга масканлар суратлари

    05.08.2021, 20:57

    Японияда шоҳона таомланиш учун ресторанга боришнинг ҳожати йўқлигининг исботи (фото)

    04.08.2021, 20:56

    Коронавирус ўчоғи Ухань шаҳрининг пандемиядан аввал ва кейинги ҳаётини акс эттирувчи суратлар

    04.08.2021, 10:59

    Туркияни бутунлай бошқа томондан очиб берувчи саёҳатбоп 6 маскан

    03.08.2021, 13:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Японияда бувиларни ижарага олиш сервиси оммалашмоқда

    Дунё | 12 июл, 09:35

    “Мантиқсизлик. Бу футбол учун қора кун” — “Кристал Пэлас” Европа Лигасидан четлатилди

    Спорт | 12 июл, 09:14

    Тошкент ва Фарғонада университетлар кафедра ўқитувчилари пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 12 июл, 08:57

    Жейн Биркинга тегишли бўлган биринчи Hermes Birkin сумкаси кимошди савдосида 7 млн еврога сотилди

    Лайфстайл | 12 июл, 08:40

    “Реал Мадрид” ёзда тўрт футболчи билан хайрлашиши мумкин

    Спорт | 12 июл, 08:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.