Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Boston Dynamics компанияси икки оёқли Atlas роботининг имкониятлари намойиш этилган янги ролик билан бўлишди, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.

Кадр: YouTube

Кадр: YouTube

Atlas — аслида тадқиқот лойиҳаси: компания муҳандисларига самарали назорат тизими ва қабул қилишни яратишга ёрдам берадиган илғор машина. «Амалий даражада бу бизнинг тадқиқотларимиз ва ихтироларимиз учун мўлжалланган платформа», — дейди Atlas бошқарув бўлими бошлиғи Бенжамин Стивенс.

Айрим робототехниклар Boston Dynamics’ни компания ўз машиналари имконияти борасида одамларни чалғитаётганликда айблаган. Эълон қилинган видео бошқа роликлар каби роботлар доимо «тўсиқлар йўлагини» босиб ўтишни ўзи ҳал этаётгандек фикр уйғотади. Аслида, Atlas’нинг ҳаракатини муҳандислар гуруҳи бошқариб туради.

Шунга қарамай, ҳозирга келиб Atlas улкан ютуқларга эришган. Авваллари робот «кўр-кўрона» ёзилган дастурларни бажарган бўлса, эндиликда атрофдаги ҳолатни баҳолаш орқали амалга оширмоқда. Муҳандислар унинг ҳар бир сакрашини дастурлаш керак эмас. Бир нечта вариантларни ҳисобга олиш ва икки оёқли машина ўз ҳаракатини шунга мослаштириши кифоя.

Видеодан кўриш мумкинки, роботнинг ҳаракати ҳатто инсонларга хос — 37 сонияда Atlas платформага сакраб чиққан. Бир он чайқалиб турган робот мувозанатни тиклаб олган.

Аввалроқ Hyundai роботлар ишлаб чиқарувчи Boston Dynamics’нинг асосий эгасига айлангани тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси Туркиядаги фуқароларга мурожаат билан чиқди 
Маҳаллий
Ўзбекистонда 7 февраль куни 20 даражагача илиқ бўлиши кутилмоқда 
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси яна ошди