Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бақлажон, товуқ гўшти ва помидор уйғунлигида бетакрор таъмга эга егулик таом тайёрлаймиз.

Фото: Lifehacker

Фото: Lifehacker

Керакли маҳсулотлар:

  • товуқ филеси – 350 грамм;
  • майонез – 3-4 ош қошиқ;
  • бақлажон – 3-4 дона;
  • помидор – 1-2 дона;
  • ўсимлик мойи – 2 ош қошиқ;
  • кўкат, туз ва зираворлар.
Тайёрланиш жараёни:
  1. Товуқ филеси юмшоқ бўлиб пишгунга қадар 20-25 дақиқа давомида пишириб олинади.
  2. Сўнгра пишган гўштни бўлакларга бўлиб, майонез, кўкат, туз ва зираворлар билан аралаштирилади.
  3. Бақлажон узунасига бўлакларга бўлинади. Тузли сувда 5-10 дақиқа қолдирилиб, сўнгра салфеткалар устига ёйилади.
  4. Товада қиздирилган ёғда суви қуриган бақлажонлар қизаргунга қадар қовурилади.
  5. Помидор бўлакларга бўлинади.
  6. Товуқ ва помидор бўлагидан бақлажон устига териб чиқилади ва рулет шаклида ўралади. Безак учун кўкат ва майонез қуйиш мумкин.
Ёқимли иштаҳа!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Туркманистон Ўзбекистонга текинга газ етказиб беради 
Маҳаллий
Тошкентда кўприк устидаги “Газел” ёниб кетди (видео)
Бизнес
Россиядан Осиёга кўмир экспорти нархи ошгани маълум қилинди