Бақлажон, товуқ гўшти ва помидор уйғунлигида бетакрор таъмга эга егулик таом тайёрлаймиз.
Керакли маҳсулотлар:
- товуқ филеси – 350 грамм;
- майонез – 3-4 ош қошиқ;
- бақлажон – 3-4 дона;
- помидор – 1-2 дона;
- ўсимлик мойи – 2 ош қошиқ;
- кўкат, туз ва зираворлар.
- Товуқ филеси юмшоқ бўлиб пишгунга қадар 20-25 дақиқа давомида пишириб олинади.
- Сўнгра пишган гўштни бўлакларга бўлиб, майонез, кўкат, туз ва зираворлар билан аралаштирилади.
- Бақлажон узунасига бўлакларга бўлинади. Тузли сувда 5-10 дақиқа қолдирилиб, сўнгра салфеткалар устига ёйилади.
- Товада қиздирилган ёғда суви қуриган бақлажонлар қизаргунга қадар қовурилади.
- Помидор бўлакларга бўлинади.
- Товуқ ва помидор бўлагидан бақлажон устига териб чиқилади ва рулет шаклида ўралади. Безак учун кўкат ва майонез қуйиш мумкин.
Изоҳ (0)