АҚШ ва Канада институтларининг тадқиқотчиларининг маълум қилишича, ҳар бир чекилган тамаки донаси инсон умрини 5 дақиқа-ю 30 сонияга қисқартиради. «Ҳаёт» фуқаролик вакиллик марказига таяниб, «Korrespondent.net» хабар берди.
«Мунтазам тамаки чекиш тахминий умр кўриш давомийлигини 4,7 йилга қисқартиради», — дейилади хабарда.
Бироқ олимларнинг огоҳлантиришича, бу у қадар ишончли маълумот эмас ва жуда оптимистик характерга эга.
АҚШ Касалликлар назорати ва уларнинг олдини олиш бўйича маркази маълумотларига кўра, ўртача статистика бўйича тамаки чекувчи инсон бу каби зарарли одати бўлмаган инсондан 13-14 йил камроқ умр кўради. Таъкидланишича, ҳар бир чекилган тамаки инсон умрини 5 дақиқа-ю 30 сонияга қисқартиради.
Бундан ташқари, Оксфорд университетининг тадқиқот гуруҳи раҳбари Ричард Петонинг сўзларига кўра, кексайгунига қадар тамаки чекишни ташлаган инсонлар ўз умрини 10 йилгача узайтириши мумкин.
Аввалроқ Янги Зеландия 2025 йилгача тамаки маҳсулотларига бутунлай тақиқ қўйишни режалаштираётгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)