• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Ўзбек шоу-бизнесининг келинликка номзод машҳурлари топ 5 талиги: уларнинг ёши нечада? (фото)

    Ҳаётини санъат билан боғлаганларга бир маротаба қийин бўлса, санъаткор аёлларга икки марта мушкул. Сабаби ҳам санъатни, ҳам оилани бирдек олиб бориш осон иш эмас. Тўғри, хонанда ёки актрисалар орасида иккисига бирдек эътибор бераётганлари ҳам бор. Шунингдек, ижоддаги муваффақиятига қарамай, ўзини ҳали оила қуришга тайёр эмас деб ҳисоблаши ёки орзусидаги инсонни учратмаганлиги сабабли турмушга чиқишни ортга сураётган аёл хонандалар ҳам топилади. «Омон-омон» кўрсатувида ўзбек шоу-бизнесининг турмушга чиқмаган машҳурлари ҳақида маълумот берилди.

    Феруза Норматова

    Фото: Instagram / @feruzanormatova

    Фото: Instagram / @feruzanormatova

    Актриса, телебошловчи Феруза Норматова бугунга қадар бир неча фильм, сериал ва телекўрсатувларда иштирок этиб, томошабинлар кўнглидан жой олиб улгурган. Санъатда уни олқишловчи мухлислари бисёр бўлса-да, ҳалигача ҳаётда ёлғиз. Instagram саҳифасига турли хил совғалар, гуллар расмларини жойлаётган бўлса-да, оила қуриш ҳақида ҳеч қандай янгилик йўқ. Эслатиб ўтамиз, Феруза Норматова 1989 йилда туғилган, у ҳозирда 32 ёшда. Яқинда Феруза Instagram орқали мухлисларига ўзидан кичик инсонга турмушга чиқиши мумкинлигини маълум қилган эди.

    Муниса Ризаева

    Фото: Instagram / @munisarizaeva

    Машҳур хонанда доим ҳамманинг диққат-эътиборида. Шу жумладан, кўпинча унинг шахсий ҳаёти муҳокамаларга ҳам сабаб бўлиб келган. Келинликка номзод Муниса ҳақида шу кунгача болалаган миш-мишларнинг бирортаси ҳақиқатга айланмади. Бунга хонанданинг бўлажак куёвга қўяётган талаблари сабабмикан? Буниси номаълум. Санъат йўлида ҳаммаси аъло даражада, лекин шахсий ҳаёти ҳақида ҳам ўйлашнинг айни вақти. Севимли хонанда ҳозирда 35 ёшда.

    Мавзуга доир: «Тўй бошлаб қўйдик». Муниса Ризаева турмушга чиқаётганини маълум қилди (видео)

    Каниза

    Фото: Instagram / @kaniza_shahrizoda

    Фото: Instagram / @kaniza_shahrizoda

    Хонанда Канизанинг ҳам атрофи миш-мишларга тўла. Тўғри, бундан 5 йил аввал у концерт дастурида турмушга чиқаётганини жонли равишда эълон қилган эди. Бироқ орадан вақт ўтиб, нимадир юз бердими, бу тўй унутилди. Ҳозир хонанда ёлғиз ва ижод қилишда давом этмоқда. Дарвоқе, Каниза бу масалада узоқ жим қолиб кетмаса керак. Тез орада унинг шахсий ҳаётига оид муҳим янгилик пайдо бўлса, ажаб эмас. Хонанда 1985 йил Қўқон шаҳрида туғилган, у бу йил 36 ёшни қарши олди.

    Ситора Фармонова

    Фото: Instagram / @sitorafarmonovaofficial

    Фото: Instagram / @sitorafarmonovaofficial

    Таниқли актриса ва телебошловчи Ситора Фармонова ҳам ўз латофати ва гўзаллиги билан, афсуски, ҳамон оила қурмаганлар сафида. Актриса ҳақида ҳам шов-шувлар бисёр, лекин унинг ўзи бунга эътибор бермайди. У ўзини, ҳаётни ва гўзалликни севади ва буни Instagram саҳифасидаги суратлардан ҳам билиш мумкин. Ситора 37 ёшда ва яқинда у мухлислари билан яхши янгиликларни бўлишиши шубҳасиз.

    Манзура

    Фото: Instagram / @manzura_singer

    Фото: Instagram / @manzura_singer

    Шоу-бизнес вакиллари орасида энг тажрибалиси ва мусиқий билимга эга профессионал хонанда. Манзура узоқ йиллар ўзини мусиқа ва куйлашга бахшида қилди. Кўплаб хит қўшиқлар яратди. Лекин шахсий ҳаёт масаласида ҳануз тинчлик. Хонанда шу вақтгача турмуш қуришга жазм қилмади, балки бунга арзирли сабаблар бордир. Устига-устак, у яқиндан бошлаб эфирларда чиқишини ҳам тўхтатди ва ҳозир ижтимоий тармоқлардаги дўстлари билан ҳамсуҳбат бўлмоқда. Маълумот учун, Манзура 1978 йил таваллуд топган.

    Мавзуга доир:

    • Фотогалерея: 40 ёшдан ошганига қарамай турмушга чиқмаган Голливуд гўзаллари
    • Оила қуришни хаёлига ҳам келтирмайдиган Голливуднинг машҳур бўйдоқлари (фото)

    07.08.2021, 15:58   Изоҳ (0)   78932
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қироллик оиласи ҳаётининг ўзига хос афзалликлари

    07.08.2021, 10:45

    Instagram: Сардобаликлардан хафа бўлган Юлдуз Усмонова, қизларнинг сочини турмаклаётган Аҳад Қаюм, Жасур Умировнинг «Лоллита»си

    06.08.2021, 22:25

    Дугонасининг турмуш ўртоғини тортиб олган ва 37 ёшида она бўлган ҳинд актрисаси — Рани Мукержининг ҳаёти билан боғлиқ маълумотлар

    06.08.2021, 21:57

    Приянка Чопранинг Лос-Анжелесдаги уйи қандай кўринишга эга?

    06.08.2021, 18:32

    Instagram: Озод Хуррамовга 10 минг долларлик совға берган Озода, Тошкентдан уй олган Феруза Норматова, Зиёдадан янги қўшиқ

    05.08.2021, 22:27

    Қимматга тушган муносабатлар: Анжелина Жоли, Мадонна ва бошқа юлдузлар ажрашиш учун қанча маблағ сарфлаган?

    05.08.2021, 17:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди

     

    Тавсия этамиз

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Наманганда 60 фоиз қотилликларга оилавий низолар сабаб бўлган — Сенат

    Ўзбекистон | 14 август, 23:44

    “Бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун барча чораларни кўрамиз” — Шерзод Кудбиев аҳолидан асоссиз ечиб олинган солиқлар қайтарилгани ҳақида

    Ўзбекистон | 14 август, 23:22

    Ҳиндистонлик аёл Labubuни хитой маъбуди деб янглишиб, унга ибодат қила бошлади

    Дунё | 14 август, 23:20

    Аляска саммити бошланмасиданоқ Путин глобал тартибни ўз истагига кўра қайта шакллантирмоқда — The Washington Post

    Дунё | 14 август, 23:10

    Барча мактаб ва боғчаларда мажбурий меҳнат устидан рейдлар ўтказилади

    Ўзбекистон | 14 август, 23:00

    Ўзбекистонга олиб келинган фаластинликлар учун махсус жамғарма ташкил этилади

    Ўзбекистон | 14 август, 22:48

    Қозоғистонда сичқон ҳужайраларидан шувоқ чангига қарши антитана яратилди

    Дунё | 14 август, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.