2017 йилдаги MET Gala тақдирлаш маросимида танишган Болливуд юлдузи Приянка Чопра ва америкалик хонанда Ник Жонас 2018 йилда турмуш қурган. Пандемия вақтида уйда вақт ўтказган юлдузлар ижтимоий тармоқларда ҳаётларининг тафсилотлари ҳақида таассурот берадиган фотоларни тақдим қилиб келган.
Оила қурганидан бир йил ўтиб, Приянка ва Ник Лос-Анжелеснинг Энсино туманидан ҳашаматли уй сотиб олган.
Жуфтлик Instagram саҳифасига турар жойининг суратини бир неча марта жойлаган.
https://www.instagram.com/p/CRq4o8indV3/
Маълум бўлишича, улар 7 та ётоқхона ва 11 та ювиниш хонаси бор уйда истиқомат қилади. Оппоқ рангли интерьер ва ўзига хос мебель хонадонни дарҳақиқат дабдабали кўрсатади.
https://www.instagram.com/p/CCJ3d38jOM1/
Тошдан ишланган камин меҳмонхонанинг шинамлигини таъминлайди. Орқа ҳовлисидан шаҳарнинг гўзал манзараси кўриниб турадиган уй, шунингдек, спорт билан шуғулланадиган зални ҳам ўз ичига олади.
Vogue India журналига берган интервьюсида Приянка уйи уйи ҳақида маълумот берган. Актриса қаерда у ўзини бахтиёр қилса, севилса, ўша ер унинг уйи эканини таъкидлаган.
«Мен учун уй, ўзимни бахтли ҳис қиладиган, севган инсонларим қуршовидаги жойдир. Мени Мумбай ва Нью-Йорк сингари вертикал шаҳарларда уйим бор. Лос-Анжелес эса горизонталроқ», — деган Чопра хоним.
Изоҳ (0)