Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Fly Dubai авиакомпаниясининг Дубай—Тошкент йўналиши бўйича учган FZ-1941 рейси тўрт соатлик кечикиш билан Ўзбекистонга етиб келди. Бу ҳақда Telegram’даги AviaSpotter канали хабар берди.

Фото: Arabian Business

Фото: Arabian Business

Маълум қилинишича, Дубай халқаро аэропортидан кўтарилган Boeing 737-800 самолёти техник сабабларга кўра, яна ўзи учган аэропортга қайтиб қўнган.

«Эшелонга кўтарилишга улгурмаган Boeing қайрилиб олишни амалга ошириб, ёнилғини сарфлаган ҳолда (ўндан ортиқ айланишларни амалга ошириб) ўзи учган аэропортга қайтиб қўнди», — дейилади хабарда.

Фото: Flightradar24

Фото: Flightradar24

Рейс йўловчилари бошқа бортда Тошкентга муваффақиятли етиб келгани айтилмоқда. Воқеа сабаблари номаълум. Самолёт ҳалокат сигналини юбормаган.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг августида FlyDubai’нинг носозлик сабаб Тошкентга қайтган лайнери салкам бир суткалик кечикиш билан Дубайга учиб кетганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар