• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Улуғбек Иноятов: «Бизнинг мақсадимиз битта — Президентлик сайловларида ғолиб бўлиш»

    Ўзбекистон халқи аёлларга кўпроқ овоз беради. Бу ҳақда ХДП лидери Улуғбек Иноятов 7 август куни бўлиб ўтган партия марказий кенгашининг навбатдан ташқари пленумида маълум қилди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.

    Пленумда асосий масала – Ўзбекистон Президенти сайловида Халқ демократик партияси томонидан номзод кўриб чиқилди ва Мақсуда Ворисова номзод сифатида кўрсатилди.

    Улуғбек Иноятов

    Улуғбек Иноятов
    Фото: «Дарё»

    Тадбир давомида ХДП раиси Улуғбек Иноятов журналистларга партия нима учун унинг номзодини тавсия қилмагани бўйича изоҳ берди.

    «Биз партиямизнинг стратегиясини янги жиҳатдан ишлаб чиқдик, бу борада жуда кўп экспертлар ва ўзимизнинг фаоллар билан муҳокамалар қилдик. Ҳозир журналистларни ва ҳаммани қизиқтирадиган савол: нима учун партия лидери сайланмади?». Мен ўйлайманки, ҳозир пленумда ўтирган 72 та аъзомизнинг ҳаммасининг юрагида менинг номимни кўрсатармикан партиямиз, деган ҳаяжон бор эди. Лекин партия, биласизки, коллегиал орган. Партияда ҳамма ҳамфикрлар биргаликда фикр билдириши керак. Биз бирлашдик, фикрлашдик ва ўзимизнинг стратегиямизни танладик. Бошқа сиёсий партиялардан фарқли ўлароқ, мана, сизлар кўрдинглар учта партиянинг пленуми ўтди ва улар ўз лидерини танлади. Лекин бизнинг мақсадимиз битта – Президентлик сайловларида ғолиб бўлиш. Халқимиз аёлларга кўпроқ овоз беради ва ХДПнинг сиёсий платформасида ижтимоий масалаларга кўпроқ эътибор қаратилган, шу нуқтаи назардан қараладиган бўлса, биз номзодимизни тўғри танладик ва биз бўлғуси президентлик сайловларда ғалаба қозонишимиз учун бу бир қадам бўлим хизмат қилади деб ўйлайман», — деди ХДП лидери.

    Иноятовнинг таъкидлашича, ХДП Президентлик сайловида ғалаба қозониши учун катта имкониятларга эга ва ушбу сайловдаги фаоллик ўз навбатида кейинги парламент сайловларига катта замин яратади.

    «Халқимиз бутунлай бошқача фикрлайдиган бўлди. Мана шу сайловлар орқали биз яна бир бор демократияни, очиқлик ва ошкораликни намоён этамиз. Бу янги Ўзбекистоннинг энг катта ютуғи бўлади ва биз ўйлаймизки, партиямиз томонидан кўрсатган номзодимиз, албатта, юқори ўринларни эгаллайди ва биз бу сайловларда катта имкониятга эгамиз. Бу сайловдаги фаол иштирокимиз биз учун кейинги парламент сайловларида катта замин бўлиб хизмат қилади деб ўйлаймиз», — деди ХДП раиси.

    Ўзбекистон Президенти сайлови кампаниясига 23 июль куни старт берилган. Мазкур сайловларда иштирок этиши учун 5 та партия – «Адолат» СДП, «Миллий тикланиш» ДП, ЎзЛиДеП, ХДП ва Ўзбекистон Экологик партияси ўз номзодини илгари суриш ҳуқуқига эга. Ҳозиргача барча партиялар ўз номзодини тавсия қилиб бўлди. ХДПдан ташқари Ўзбекистон Президентлик сайловида иштирок этиш учун Экопартиядан партия раиси Нарзулло Обломуродов, «Адолат» СДПдан партия етакчиси Баҳром Абдуҳалимов ва МТДПдан эса партия раиси Алишер Қодиров, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан мамлакатнинг амалдаги раҳбари Шавкат Мирзиёев номзоди илгари сурилди.

    Маълумот учун, Ўзбекистон Президентлиги учун сайлов 24 октябрь куни ўтказилади. Сайлов жараёнларига 300 миллиард сўм ва шундан ҳар бир номзодга 3 миллиард сўмдан пул маблағи ажратилиши белгилаб қўйилган.

    Мавзуга доир: «Ўзбекистон президенти сайловида ғолиб бўлишни орзу қиляпман» — Алишер Қодиров

    07.08.2021, 17:17   Изоҳ (0)   37573
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Наманган далаларида пахта очилди (фото)

    07.08.2021, 16:34

    Қаршида вояга етмаган қизни зўрлаб келган йигитга жиноят иши очишни рад этиш қарори бекор қилинган — Бош прокуратура

    07.08.2021, 16:15

    Туркманистонда Марказий Осиё етакчи аёллари мулоқотининг форуми бўлиб ўтди

    07.08.2021, 15:35

    Қаршида 18 ёшли қиз севган йигити томонидан беш ой давомида зўрлаб келинган. Терговчи жиноят иши қўзғатишни рад этган

    07.08.2021, 15:14

    Чилонзорда ИИББ ходими бошқарувидаги Cobalt ЙТҲ содир этди. Ходим авария содир этилган сана билан хизматдан бўшатилгани айтилмоқда

    07.08.2021, 14:34

    Катта Фарғона каналига 29 ёшли йигит чўкиб кетгани айтилмоқда. Қидирув ишларига битта ғаввос жалб этилган

    07.08.2021, 14:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда қизнинг қорнидан 2 кг соч тўплами олиб ташланди  

    Дунё | 17 август, 19:30

    Трамп Путиннинг бутун Донбассни эгаллаш талабини қўллаб-қувватлади — ОАВ

    Дунё | 17 август, 18:40

    Путин Шавкат Мирзиёевга Аляскадаги саммит ҳақида маълумот берди

    Ўзбекистон | 17 август, 18:08

    Исроил фаластинликларни Ғазо жанубига мажбуран кўчиришга тайёргарлик бошлади

    Дунё | 17 август, 17:40

    Шавкат Мирзиёев Покистон президентига таъзия йўллади

    Ўзбекистон | 17 август, 17:10

    Навбатдаги “дерби” ва кўп йиллик танаффусдан кейинги ғалаба: “Навбаҳор” ва “Нефтчи” ўйинидан фотогалерея

    Футбол | 17 август, 17:05

    Учта “республикачи штат” пойтахт Вашингтонга қўшин юборади

    Дунё | 17 август, 16:55

    Ҳиндистон Франциядан яна 114 та Rafale самолётини сотиб олади

    Дунё | 17 август, 16:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.