• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Коронавирусга қарши курашда уларни қурбон қилмайлик». Зафар Ҳошимов ва Давлетовуз кафе-ресторанларга қўйилган чекловларни енгиллаштиришни таклиф қилди

    Ўзбекистонда сўнгги кунларда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари ортиб бораётгани инобатга олиниб, Республика махсус комиссиясининг қарори билан 2021 йилнинг 28 июнидан мамлакатдаги умумий овқатланиш объектлари — кафе, ошхона ва чойхоналарнинг ишлашига соат 08:00 дан 20:00 гача рухсат берилган эди. 20 июлдан эса уларнинг соат 08:00 дан 20:00 гача фақатгина очиқ ҳавода ишлашига рухсат берилиши белгиланди. Тадбиркор Зафар Ҳошимов ва Telegram’даги «Давлетовуз» канали коронавирусга қарши курашда кафе-ресторанларни қурбон қилмасдан, уларга қўйилган чекловларни енгиллаштиришни таклиф қилди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Зафар Ҳошимов кафе ва ресторанлар фаолияти пандемия даврида чекланаётгани тармоқ учун оғир бўлмоқда, деб ёзмоқда. Унинг таъкидлашича, кафе ва ресторанлар тадбиркорларнинг асосий ўзаги ва форпости. Айнан шу соҳада энг ижодкор ва жасур, ҳеч қанақа рискдан тап тортмайдиган одамлар тўпланган. Бу соҳанинг яхшиси ҳам, ёмони ҳам жуда тез аён бўлади. Мазкур бизнес ҳаммага ҳам эмас. Бу бизнесда ўртамиёналик бўлмайди, ёки муваффақиятли бўлади, ёки йўқ.

    «Биз, шаҳарликлар, мижозлар учун кафе-ресторанлар шунчаки ошқозон ғамини ейдиган жой эмас, балки дўстлар, яқинларимиз ва қадрли инсонларимиз билан учрашадиган, ҳаётимиздаги муҳим воқеаларни нишонлайдиган, мулоқот қиладиган, ҳаяжонли дақиқаларни кечирадиган жой ҳамдир. Кафе ва ресторанлар музокаралар учун жуда самарали жой. Чунки бир дастурхон атрофида ўтирганда ишонч ўз-ўзидан мустаҳкамланади, ўзаро келишувларга жуда тез келинади. Кафе ва ресторанлар шу маънода шаҳарнинг ижтимоий эпицентридир», — деб ёзади тадбиркор.

    У кўп саёҳат қиладиган одам сифатида айнан кафе ва ресторанлар у ёки бу шаҳар ҳақидаги фикрнинг шаклланишида ҳал қилувчи аҳамият касб этишини қайд этган.

    Тадбиркор айнан кафе ва ресторанлар коронавирусга қарши урушда айбдор деб топилиб, қурбонликка маҳкум этилганини тушунмаслигини ёзган. «Ишончим комилки, одамлар айнан кафе ва ресторанларда вирусни юқтириб олаётганини исботлайдиган ишончли тадқиқотлар йўқ. Гап, албатта, юзлаб одамлар билан тўй-томоша қилиш ҳақида кетмаяпти. Албатта, соат 20:00 гача ҳам кафе-ресторанларда одамлар тўпланиб қолиши мумкин, қолаверса, мавжуд талабларга бўйсунмасдан ишлаётган кафе-ресторанлар ҳам бор. Энг ёмони ҳам шу», — деб таъкидлаган Зафар Ҳошимов.

    Spot’нинг ёзишича, турли ҳисоб-китобларга кўра, мамлакатда 2 миллиондан ортиқ киши кафе-ресторанлар ва у ёки бу даражада уларга алоқадор бўлган соҳаларда фаолият юритади. Рестораторлар кўплаб одамлар пулсиз қолиши ҳақида огоҳлантирган.

    Зафар Ҳошимов юзага келган ушбу вазиятни зудлик билан тузатиш кераклигини айтиб, умумий овқатланиш муассасалари ўзини оқламаган вақт ва жой чекловларидан қатъи назар ҳам ишлай оладиган бир қатор чора-тадбирлар жорий қилиш мумкинлигини билдирган.

    Telegram’даги «Давлетовуз» канали эса коронавирусга қарши кураш, албатта, мантиқ ва илмий хулосаларга асосланса, иқтисодиёт ҳам ютқазмаслигини, одамларда ҳам ҳақли эътирозлар туғилмаслигини таъкидлаган.

    «Тошкентда яшайдиган одам борки, соат 20:00 дан кейин ишлайдиган ‘элита’ жойларни ҳам, пана-панада ишлайдиган одми жойларни ҳам билади. Кимдир танка билан, кимдир пул билан, кимдир тақдирга таваккал қилиб ишлаяпти. Қарийб 16 ойки, коронавирусга қарши яхшигина тажриба тўпладик. Лекин қадамларимизда ҳали ҳам мантиқсизлик бор. Бир марталик чоралар, мантиқсиз хатти-ҳаракатлардан тийилайлик. Миллиардлаб маблағ сарфлаб фестиваль-концерт ўтказиб, сўнг миллиардлаб солиқ ва миллион одам учун ош-нон берадиган кафе-ресторанларни ёпмайлик. Бу йўқотишни ҳеч ким қопламаяпти, афсуски. Биз Америка эмасмиз, ‘вертолёт пулларимиз’ йўқ.

    Модомики шундоқ ҳам кафе-ресторанларни вирус ўчоғи деб билишар экан, балки ходимларини тўлиқ эмлаган кафе-ресторанларга тўлиқ ёки вакцинанинг камида иккита дозасини олган мижозларни QR-код орқали хизмат кўрсатиш учун қабул қилишга рухсат берилар. Ҳам рағбат, ҳам иқтисодиёт юради. Ақлли, инсофли, мантиқли бўлайлик. Тўсатдан ёпиб, тўсатдан очиб ишлаш — стресс. Мавҳумлик бизнес учун ҳам, одамлар учун ҳам оғир. Махсус комиссия фаолияти шаффофроқ, унинг ҳаракатларини, ташлайдиган қадамларини прогноз қилиш имконияти бўлса, ишонч кучаяди. Ҳеч ким ютқазмайди», — деган «Давлетовуз».

    Шунингдек, кундалик касалланиш ҳолатлари ортиб бораётган шароитда Махсус комиссия маълум чекловлар ўрнатиши зарурлиги табиий эканлигини тушунган ҳолда, орттирилган тажрибадан келиб чиқиб ҳамда мамлакатда кенг кўламда вакцинация ишлари олиб борилаётганини инобатга олиб, Зафар Ҳошимов билан биргаликда умумий овқатланиш корхоналари эпидемия шароитида ишлаши борасида қуйидаги ўзгартиришлар киритиш орқали уларнинг иш вақти бўйича ўрнатилган чекловларга барҳам беришни таклиф қилмоқда:

    • ходимлари тўла вакцинация қилинган бўлиши;
    • кафе ва ресторанларда ижтимоий масофа сақланиши;
    • бир вақтда хизмат кўрсатилиши мумкин бўлган мижозлар сони чекланишини кўзда тутиш.
    «Бу борада ҳозирда Республика махсус комиссияси ва кенг тадбиркорлик доираларида ўзаро мулоқот ва маслаҳат асосида иш юритишга мавжуд бўлган хайрихоҳлигини инобатга олган ҳолда, шу мулоқотни Савдо-саноат палатаси ёки бошқа бирор ташкилий платформа асосида йўлга қўйилиши мақсадга мувофиқ, деб ўйлаймиз», — дейилади таклиф якунида.

    Мавзуга доир: Олий Мажлис депутатлари овқатланиш масканлари бўйича чекловларни енгиллаштиришни таклиф қилди

    05.08.2021, 14:33   Изоҳ (0)   14854
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида ҳаво ва автомобиль транспорт қатнови қайта тикланиши мумкин

    05.08.2021, 14:10

    Ангрендаги тўққиз қаватли уйларнинг бирида ёнғин чиқди (видео)

    05.08.2021, 13:34

    Ўзбекистонда 6 август куни ҳарорат 42 даражагача кўтарилади, шамол тезлиги кучайиши мумкин

    05.08.2021, 13:10

    Ўзбекистон—Туркманистон чегарасида трансчегаравий савдо зоналарини яратиш режалаштирилмоқда

    05.08.2021, 12:11

    Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ўзбек-хитой вакцинаси билан эмланган

    05.08.2021, 11:45

    Ўзбекистонда ўтган бир сутка ичида яна 270 мингдан ортиқ киши коронавирусга қарши эмланди

    05.08.2021, 11:29
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Мен думалайман”, “Ер кезувчиси”: машҳур автомобиль брендларининг номлари қандай маънони билдиради?

    Авто | 24 август, 15:05

    Пентагонда тозалаш: Трампни ғазаблантирган разведка бошлиғи лавозимидан олинди

    Дунё | 24 август, 14:44

    Кувайтда ноқонуний спиртли ичимликдан заҳарланиб 23 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 24 август, 14:23

    Қизириқ тумани ҳокими фаолиятидаги сусткашлик учун жаримага тортилди

    Ўзбекистон | 24 август, 14:05

    Нидерландияда Фаластинни тан олиш ва Исроилга қарши санкциялар жорий этиш таклифи рад этилди

    Дунё | 24 август, 13:42

    Ўзбекистонда хонандалар даромади тўғрисида солиқ декларацияси тўлдиришни бошлади

    Ўзбекистон | 24 август, 13:21

    Оддий инсонлар билан турмуш қурган Голливуд юлдузлари

    Шоу-бизнес | 24 август, 12:31

    Германия Россия ва Беларусь фуқаролари учун гуманитар визалар беришни қайта тиклади

    Дунё | 24 август, 12:10

    Ўзбекистонда ҳафта бошида ҳаво ҳарорати кўтарилади

    Ўзбекистон | 24 август, 11:51
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.