Ижтимоий тармоқларда Шавкат Мирзиёевнинг 28 июль куни Тошкент шаҳридаги 21-Меҳрибонлик уйига ташрифи арафасида болалар майдончаси учун ўрнатилган конструкциялар ташрифдан кейин олиб кетилаётгани айтилган видеолавҳа кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Тошкент шаҳар ИИББ ушбу ҳолат бўйича изоҳ берди.

Фото: Telegram

Маълум қилинишича, Юнусобод туманида жойлашган «Матонат» маҳалласи ҳудудида «Обод маҳалла» дастури амал қилмоқда. Шу сабабли болалар майдончасидаги эски конструкциялар замонавий, хавфсиз турларига алмаштириш мақсадида олиб ташланмоқда. Эски учта конструкциялар ўрнига еттита янгисини ўрнатиш, шунингдек, шийпонча ва болалар учун қумдон ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, ушбу маҳаллада жами учта болалар майдончаларини таъмирлаш кўзда тутилган. 3 август куни дастури ижроси доирасида «Матонат» маҳалласида 80 нафар ишчи бўлган, 4 август куни эса жараённи тезлаштириш мақсадида ишчилар сони 200 нафарга етказилади.

Фото: UzNews

«Болалар майдончасидаги ўзгаришлар Президентнинг мазкур ҳудудга яқиндаги ташрифи билан боғлиқлиги ҳақидаги маълумот ҳам ишончсиздир. Аслида давлат раҳбарининг йўналишида ушбу ҳудуд бўлмаган», — дейилади хабарда.