Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрига кираверишда Ўзбекистон ҳукумати томонидан масжид қурилмоқда. Бу ҳақда Туркистон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
«Бундай диққатга сазовор жойнинг қурилиши қўшни Ўзбекистоннинг Туркистонга совғаси бўлиб, уни келаси йили якунлаш режалаштирилган. Архитектураси ўзига хос бўлган Ислом марказининг ички ва ташқи безаклари шарқона услубда амалга оширилган. Янги лойиҳа ҳар томонлама ўрганиб чиқилган. Жаҳоннинг энг яхши тажрибалари инобатга олинган», — дейилади хабарда.
Янги масжид 5 минг кишига мўлжалланган бўлиб, умумий майдони 20 000 квадрат метрни ташкил қилади.
Қайд этилишича, масжид замонавий талаблар асосида қурилмоқда, шунингдек, иншоот пойдеворини мустаҳкамлаш учун унинг ўзига хос технологияси ишлаб чиқилган.
Аввалроқ Ўзбекистон Боткендаги қишлоқларда 400 ва 300 ўринли иккита мактаб қуриши тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)