• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Қозоғистонда COVID-ўлимлар бўйича антирекорд янгиланди, Нью-Йоркда эмланганлик гувоҳномасини талаб қилиш бошланади. Коронахабарлар

    Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, дунёда коронавирус билан касалланганлар сони 199 566 049 кишини ташкил қилмоқда, 4 245 640 киши вафот этган. COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари сони бўйича АҚШ (35,2 миллион), Ҳиндистон (31,7 миллион), Бразилия (19,9 миллион), Россия (6,25 миллион) ва Франция (6,24 миллион) олдинда бормоқда.

    Шанхай

    Шанхай
    Фото: EPA

    Қозоғистонда коронавирус инфекцияси ва пневмониядан ўлим даражаси бўйича суткалик антирекорд қайд этилди.

    2 август ҳолатига кўра, коронавирус тасдиқланган одамлар орасида ўлим ҳолатлари 124 тани ташкил қилди. Яна 25 киши манфий натижали ПЗР-тестга эга бўлган ҳолда пневмониядан вафот этди. Бир кун аввал COVID-19 ва пневмониядан вафот этганларнинг умумий сони 126 кишини ташкил этган эди.

    Шунингдек, сўнгги бир кеча-кундузда 7519 кишида коронавирус ва пневмония аниқланган. Бир кун аввалги кўрсаткич 7481 тага тенг эди. Шу тариқа мамлакатда пандемия бошидан буён касалланганлар сони 602 952 кишига етди.

    Мавзуга доир: Қозоғистонда бир суткада 7778 кишида COVID-19 аниқланди. Бу пандемия бошидан бери энг юқори кўрсаткич

    Нью-Йоркда ресторан ёки тренажёр залига киришда коронавирусга қарши эмланганликни тасдиқловчи ҳужжатни талаб қилиш бошланади.

    «Агар жамият ҳаётида тўла-тўкис иштирок этмоқчи бўлсангиз, эмланишингиз керак. Ёпиқ ресторанлар ва тренажёр залларига, шунингдек, Нью-Йоркдаги ёпиқ биноларда ўтказилаётган концертлар ва томошаларга кириш учун сиз COVID-19’га қарши эмланганлигингизни тасдиқлашингиз керак бўлади. Бу шаҳримиз хавфсизлигини таъминлаш бўйича ўта муҳим талаб», — деб ёзди шаҳар мери Билл де Блазио Twitter’да.

    Нью-Йоркда сўнгги бир кеча-кундузда 1288 кишида коронавирус аниқланган, 75 киши касалхонага ётқизилган.

    Нью-Йорк АҚШда умумий овқатланиш муассасаларида вакцинацияни тасдиқловчи ҳужжат талаб қилинадиган биринчи шаҳарга айланди. Ушбу талаб 16 августдан кучга киради, 13 сентябрдан эса унинг бажарилишини шаҳар ҳукумати текширишни бошлайди.

    Мавзуга доир: Нью-Йорк аҳолисига коронавирусга қарши эмланиш эвазига 100 доллардан тўлаш бошланади

    Коронавирусга қарши тўлиқ эмланган ва туристик визаси бўлган шахслар энди мажбурий карантиндан ўтмаган ҳолда Саудия Арабистонига кириши мумкин.

    Аммо бу «Спутник V» билан эмланганлар учун амал қилмайди: Саудия Арабистонида бу вакцина тан олинмаган. Фақат Oxford/AstraZeneca, Pfizer/BioNTech, Moderna ва Johnson & Johnson вакциналаридан бири билан эмланган саёҳатчиларгина мамлакатга киритилади.

    Бундан ташқари, Sinopharm ёки Sinovac билан эмланган туристлар ҳам кириши мумкин, аммо улар қиролликда маъқулланган вакциналардан бири билан қўшимча битта доза олиши керак бўлади. Шунингдек, барча сайёҳларда 72 соат ичида олинган манфий натижали ПЗР-тест бўлиши керак.

    Мавзуга доир: Саудия Арабистони чет элликларга Умра зиёратини амалга оширишга рухсат берди

    Хитойда коронавирусга чалиниш бўйича янги ҳолатлар қайд этилди. Ҳукумат кўраётган профилактика чораларига қарамасдан, 3 август куни 96 кишида COVID-19 аниқланди, шуларнинг 25 нафари чет элдан кириб келган шахслар. Ўлим ҳолатлари қайд этилмаган.

    Бир кун аввал (2 август) 61 кишида вирус аниқланган эди.

    Касалланиш ҳолатлари Сзянсу, Хунан, Хубэй, Шандун, Юньнань, Хенан ва Фуцзян провинцияларида қайд этилган. Беморлар сонининг ўсишини экспертлар дельта штамм тарқалиши билан боғламоқда.

    Мамлакат ичида инфекция тарқалиши бўйича биринчи ўринда Жуйли (Юньнань провинцияси), иккинчи ўринда эса Нанкин (Сзянсу провинцияси) шаҳарлари бормоқда. Жуйлида вирус июль ойида қўшни Мьянмадан ўтган бўлса, Нанкинда эса чет элдан етиб келган авиалайнерларни тозалаш билан шуғулланган аэропорт ходимлари вирус тарқатувчига айланди.

    Мавзуга доир: Хитойда Уханнинг 11 миллион аҳолисидан коронавирусга тест олинади. Шаҳарда бир йил ичида илк бор COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кузатилди

    04.08.2021, 15:33   Изоҳ (0)   15889
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Чехияда иккита поезд тўқнашиб кетди. 2 киши ҳалок бўлди, 50 га яқин одам жароҳатланди (фото)

    04.08.2021, 14:57

    Қозоғистонда мажбурий мактаб формаси бекор қилинди

    04.08.2021, 14:33

    Афғонистонда мудофаа вазирининг уйига ҳужум уюштирилди. 4 киши ҳалок бўлди (видео)

    04.08.2021, 13:35

    Тожикистон президенти коронавирусга қарши эмлангани маълум бўлди

    04.08.2021, 10:11

    АҚШ Мудофаа вазирлиги ёнида отишма юз берди, бир полициячи ҳалок бўлди

    04.08.2021, 09:41

    Туркиядаги ўрмон ёнғинларининг коинотдан олинган суратлари

    04.08.2021, 08:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Tesla компанияси автопилот тизими билан боғлиқ ўлим бўйича судланади

    Дунё | 15 июл, 03:39

    Хитой океанларни ўрганиш учун ўзининг биринчи “ақлли” кемасини яратди

    Дунё | 14 июл, 23:55

    “Путин кўпчиликни алдаган, лекин мени алдолмайди” — Трамп 

    Дунё | 14 июл, 23:40

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 50 кун давом этган гуллар фестивали якунига етди

    Ўзбекистон | 14 июл, 23:27

    Ер эвазига 600 минг доллар: Ўзбекистонда ҳоким ўринбосари ва қатор мансабдорлар пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 14 июл, 22:40

    Обама Трампнинг тариф урушларини танқид қилди

    Дунё | 14 июл, 22:30

    “Украинани қуроллантириш учун АҚШ Хитойдан қарз олишга мажбур” — америкалик сенатор

    Дунё | 14 июл, 22:10

    Евроиттифоқ Исроилни жазолашнинг 10 та усулини таклиф этди

    Дунё | 14 июл, 21:50

    Ҳаёт моҳиятини очиб берувчи 10 фалсафий мультфильм

    Кино | 14 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.