• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Сифатли тиббиёт, бепул машғулотлар: Сингапурликларнинг узоқ умр кўриш сири нимада?

    Сингапур ЖССТнинг узоқ умр кўриш бўйича етакчи бўлган топ-5 мамлакатларнинг 2020 йилдаги рўйхатидан ўрин олган. Биринчи ўринга Япония (ўртача умр кўриш давомийлиги 84,5 ёш), иккинчи ўринга Швейцария (84 ёш) ва учинчи ўринга Корея лойиқ деб топилган. Сингапур ва Испания эса кейинги ўринларни эгаллаган. Ушбу мамлакатлардаги ўртача умр кўриш давомийлиги 83,3 ёш ҳисобланади. Сингапурликларнинг бу натижага эришиши сабаби нимада экани ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

    Фото: «Домашний очаг»

    Фото: «Домашний очаг»

    Овқатланиш

    Сингапур дунёда миллий таомларининг сифати бўйича Япониядан кейинги ўринда туради. Сингапур ошхонаси — мамлакатда истиқомат қиладиган турли миллат вакилларининг анъанавий таомлари умумлашмасидан ташкил топган. У ерда сиз Хитой, Малайзия ва Индонезия ошхонасига мансуб таомлар, шунингдек, ҳинд ва инглиз овқатларини ҳам топишингиз мумкин. Гуруч сингапурликлар ратционидаги энг асосий маҳсулотлардан бири ҳисобланади. Аҳолининг таомномасидан бундан ташқари сабзавот, тропик мевалари, денгиз маҳсулотлари ўрин олади. Деярли ҳар бир таомнинг рамзий маъноси борлиги Сингапур ошхонасига Хитойникидан ўтган. Масалан: лапша — узоқ умр кўриш, устрица — омад, балиқ — равнақ топишнинг рамзи эканига ишонади.

    Сингапур ошхонаси мамлакат шаҳарларида истиқомат қиладиган турли халқларни бирлаштирувчи бошланғич нуқта эканига ишонтиради. Ташриф буюрган сайёҳ, таомлар барра ва сифатли маҳсулотлардан тайёрланишига гувоҳ бўлади. Таомни хўрандалар хоҳишидан келиб чиққан ҳолда ўзи пишириши имконияти мавжуд бўлган ресторанлар кенг тарқалган. Сингапурликлар овқат ҳақида кўп гапиришига қарамай, ортиқча вазндан азият чекадиганлар сони аҳолининг атиги 1,8 фоизини ташкил қилади.

    Фото: «Домашний очаг»

    Фото: «Домашний очаг»

    Фитнес-клуб ва боғлар

    Фаол турмуш тарзи ва спорт билан шуғулланишни канда қилмаслик яна бир эътиборга молик жиҳат саналади. Аксарият одамлар фитнесс-клубга қатнайди, ёки боғларнинг ўзида машқ бажаради. Деярли ҳар бир кондоминиум ҳовуз, машғулот зали ва теннис кортини ўз ичига олади. Айримларида эса сквош (ёпиқ жойда ракетка ва топ билан ўйналадиган ўйин спорт тури) учун хусусий кортлар ва мини-голф учун майдонлар мавжуд. Нафақат ёшлар, балки нафақахўрлар ҳам фаол ҳаёт кечиради: улар учун савдо марказлари ва боғларда бепул оммавий машғулотлар ташкил қилинади, кондоминиумларда эса ёши олтмишдан ошган инсонлар рақс билан шуғулланади.

    Чекиш ва ичиш қимматга тушади

    Сингапурда сигарет ва спиртли ичимликларнинг нархидан ташқари, уларга тўланадиган солиқ ҳам бошқа мамлакатларга нисбатан қимматроқ. Айнан шу сабаб ҳам кўпчилик зарарли одатларга ўрганиб қолишдан азият чекмайди.

    Сингапурликлар меҳнат қилишдан қочмайди

    Аҳолининг деярли барчаси меҳнатсевар. Мамлакатда интеллектуал салоҳияти юқори ва тажрибали профессионаллар қадрланади, тажрибага эга бўлиш учун эса кўп ишлаш ҳамда амалиёт ўташ муҳим саналади. Расман тонгги 8:00 дан бошланадиган иш вақти кечки 18:00 да тугашига қарамай, ишчилар кўпинча офисда узоқ вақт қолиб кетади.

    Фото: «Домашний очаг»

    Фото: «Домашний очаг»

    Фен-шуй

    Сингапур Хитойнинг фен-шуй фалсафаси (Бундай шаҳарларда қурилиш чизиқларида умумий услуб ва уйғунликни сақлаш муҳим саналади) тамойиллари асосида барпо этилган. Ҳар бир бино, боғ, йўллар, умумий овқатланиш ерлари, умуман олганда ҳамма-ҳамма нарса фен-шуй усталари маслаҳатига биноан уйғун қилиб қурилган. Масалан «Сити-сентер» мажмуасида қад кўтарган ҳар бир бино баландлиги одамнинг қўлидаги бармоқларни, фавворадаги сув эса пулнинг рамзи ҳисобланади..

    Йил давомида иссиқ ҳарорат

    Ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши саломатлик, хусусан, юрак-қон томир тизими учун зарарли ҳисобланади. Сингапурда эса йил давомида ёз фасли ҳукм суради. Ўртача 24-30 даражада иссиқ бўлади. Ўзгаришлар эса кузатилмайди.

    Хавфсизлик ва сокинлик

    Дунёнинг энг хавфсиз мамлакатлари рўйхатидан ўрин олган Сингапурда, жиноятлар сони кам, қурол ва гиёҳванд моддалар эса тақиқланган. Тинчлик ва мустаҳкам асаб тизими эса саломатликнинг гарови ҳисобланади.

    Сифатли тиббиёт

    Сингапур дунёдаги энг яхши соғлиқни сақлаш тизимига эга мамлакатлардан бири саналади. У ердаги ҳамма нарса аҳоли саломатлигини сақлаш учун хизмат қилади. Мамлакатда ривожланаётган касалликни даволашдан кўра, профилактик тиббиёт ёрдамида олдини олиш афзал билинади. Айнан шу ёндашув сабаб Сингапур, аҳолиси энг узоқ умр кўрувчи бешталикдан ўрин олган бўлишига шубҳа йўқ.

    Мавзуга доир:

    • Саратонни енгган 118 яшар Кане Танаканинг узоқ умр кўриш сири нимада?
    • 60 ёшда 20 ёшдек кўриниш мумкинми? Ёш шунчаки рақам эканини исботловчи юлдузлар (фото)
    • Гўзаллиги билан бутун дунёни мафтун қилган осиёлик аёллар (фото)
    • Япон аёлларининг 40 ёшда ҳам 20 яшар кўриниши сири нимада?

    31.07.2021, 18:55   Изоҳ (0)   25070
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Терининг гўзал ва соғломлигини сақлаш учун воз кечиш керак бўлган 7 одат

    30.07.2021, 18:44

    Мусиқа саломатликка қандай таъсир кўрсатади?

    30.07.2021, 16:46

    Қандай парҳез коронавирус асоратлари хавфини 40 фоизга камайтиради

    30.07.2021, 10:57

    Тишлар саломатлигига зарар етказадиган истеъмол маҳсулотлари

    29.07.2021, 21:59

    Асалнинг саломатлик учун 4 фойдаси

    29.07.2021, 14:22

    Шафтолининг тери учун фойдали бўлган 7 ажойиб хусусияти

    28.07.2021, 18:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00

    Илк бор ота бўлган эркаклар миясидаги ўзгаришлар олимларни ҳайратга солди

    Лайфстайл | 23 август, 13:50

    “Тоттенҳэм” “Манчестер Сити” футболчиси учун 70 млн евро таклиф қилмоқчи

    Спорт | 23 август, 13:42
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.