Бокс бўйича -60 кг вазн тоифасида ҳаракат қилаётган Райҳона Қодирова 30 июль куни Токио—2020 Олимпиадасидаги дастлабки жангида қатнашди.

Фото: Getty Images

Қодирова Конго ДР вакиласи Юмба Наомиега қарши жанг ўтказиб, 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва чорак финалга йўл олди. Райҳонага кейинги босқичда амалдаги жаҳон чемпиони бразилиялик Беатрис Феррейра рақиблик қилади.

Дзюдо бўйича +100 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Бекмурод Олтибоев эса мусобақа билан хайрлашди.

Фото: Getty Images

Бронза медали учун ўтиш жангида қатнашган Олтибоев украиналик рақибига имкониятни бой бериб, мусобақани тарк этди. Бекмурод Яков Хаммога вазари баҳоси билан мағлуб бўлди.

Шу тариқа ўзбекистонлик дзюдочиларнинг яккалик баҳслардаги иштироки якунлади. 31 июль санасидан жамоавий баҳслар бошланади.

Яккалик мусобақасини фақатгина Давлат Бобонов бронза медали билан якунлади.