Дзюдо бўйича +100 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Бекмурод Олтибоев 30 июль куни Токио—2020 Олимпиадасидаги иштирокини ўтказди.
Дастлабки босқичда Олтибоев мўғулистонлик Дуренбаяр Улзибаярни иппон баҳоси билан енгиб, кейинги босқичга йўл олди. 1/8 финалда Олимпиаданинг икки карра совриндори нидерландиялик Ҳенк Грол иппон орқали таслим этилди.
Бекмурод чорак финалда Рио—2016 Олимпиадаси чемпиони чехиялик Лукаш Крпалекга қарши тўқнаш келиб қолди. Олтибоевнинг назоратида кечган баҳсда тажрибали Крпалек рақибининг битта хатоси орқали вазари баҳосини ишлади ва якунда ғалаба қозонди.
Шу тариқа Бекмурод бронза медали учун кураш олиб боради. У ўтиш ўйинида украиналик Якуб Хаммога қарши татамига чиқади.
Изоҳ (0)