Токио—2020 Олимпиадасининг 29 июль кунги мусобақалари ўз якунига етди. Ёзги ўйинларнинг расмий олтинчи кунида 17 та медаллар шодаси ўйналди.
Умумий рўйхатда Хитой делегацияси биринчи ўринга чиқиб олди. Чин юрти вакиллари мезбон Япония билан бир хил миқдорда (15) олтин медалга эга бўлган, хитойликлар кумушлар сони бўйича рақобатчисини ортда қолдирмоқда.
Ўзбекистон делегацияси биттадан олтин ва бронза билан умумий рўйхатда 28—30-ўринда бормоқда.
Шу вақтга қадар жами 356 та медал (112 тадан олтин ва кумуш, 132 та бронза) ўз эгаларига топширилди. 66 та мамлакат вакиллари камида биттадан совринга эга бўлди. Шунингдек, 39 та делегация, жумладан, Ўзбекистон ҳам ўз ҳисобига олтин медал ёздириб қўйган.
Токио—2020 медаллар рейтинги (топ-10)
1. Хитой – 15-7-9 (31)
2. Япония – 15-4-6 (25)
3. АҚШ – 14-14-10 (38)
4. РОҚ (Россия) – 8-11-9 (28)
5. Австралия – 8-2-10 (20)
6. Буюк Британия – 5-7-6 (18)
7. Жанубий Корея – 4-3-5 (12)
8. Франция – 3-5-3 (11)
9. Германия – 3-3-7 (13)
10. Италия – 2-7-10 (19)
Изоҳ (0)