• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Пул футболдан устун келганда. Фаолиятининг энг юқори нуқтасида Европадан кетган футболчилар

    Хитой, Амирликлар, АҚШ… Иштиёқини йўқотган футболчилар шу мамлакатларга кетади. У ерда футбол даражаси паст бўлса ҳам, яхши маош тўланади. Кимдир фаолияти сўнгида у ерга боради, кимдир эса фаолиятининг энг юқори нуқтасида. Қуйида Европани эрта тарк этган 8 футболчи ҳақида ҳикоя қилинади.

    8. Антони Модест — 33 ёш. Хитой (2016-2017)

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    XXI асрнинг 10 йилларида Антони Модест «Кёльн» жамоаси мухлисларининг севимли футболчиси эди. Ҳужумчи фаолияти бошида «Ницца», «Анже», «Бордо» ва «Бастия» жамоаларида тўп суриб, ўртача натижа қайд этган. 2013 йилда Антони Германиянинг «Ҳоффенҳайм» жамоасига ўтди. У ерда ҳам ўртача ўйин намойиш этган футболчига «Кёльн» қизиқиш билдирди. Модест у ерда порлади. 2 мавсумда 68 та ўйинда иштирок этиб, 40 та гол урди. Жамоа мухлислари ниҳоят ажойиб футболчига эга бўлганидан жуда хурсанд эди. Лекин бойвачча хитойликлар келди ва ҳужумчини ўзларининг чемпионатига олиб кетди. Хитойда 2 мавсум тўп сурган француз футболчиси яна «Кёльн»га қайтди. Бу сафар у аввалги Антони эмасди: 2 йилда 10 та ўйинда иштирок этди. Хитой футболчининг муваффақиятли фаолиятига нуқта қўйиши мумкинлигининг яққол исботи.

    7. Рамирес — 34 ёш. Хитой (2016—2019)

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Бразилиялик — ўнинчи йилларнинг биринчи ярмида таянч зонанинг эталонларидан бири эди. 2010 йилда «Челси» Рамиресни харид қилди. «Аристократлар» сафида футболчи қўлга киритиш мумкин бўлган барча совринларни, шу жумладан, 2012 йилда Чемпионлар Лигасини ҳам ютди, Бразилия терма жамоасидан чақирув олди. Лекин 28 ёшида Рамирес Хитойдан таклиф олади ва у ерга кетишга қарор қилади. Хитойдаги 2 мавсумидан сўнг ярим ҳимоячи жамоасиз қолади. 2019 йилда «Палмейрас» футболчига бошпана беришга рози бўлади. Рамирес ўз юртида Либертадорес Кубогини қўлга киритади, лекин Бразилиядаги 3 йил доимий захирадан майдонга тушишлар, кам ўйин амалиёти билан ёдда қолди. 34 ёшли Рамирес ҳеч кимга керак бўлмай қолди ва ҳозирда эркин агентга айланган.

    6. Янник Карраско — 27 ёш. Хитой (2018-2019)

    Фото: Гетттй Images

    Фото: Гетттй Images

    Фаолиятининг илк йилларида Янник Феррейра Карраско «Монако»да ажойиб ўйин намойиш этди. Франциядаги уч мавсуми мобайнида бельгиялик иқтидор эгаси асосий таркиб футболчисига айланди. Диего Симеоне футболчини «Атлетико Мадрид»га ўтишга кўндиради. Карраско Мадрид жамоасида қанотда ҳаракат қилди ва алмаштириб бўлмас футболчига айланди. 2018 йилда хитойликлар футболчига таклиф билан чиқди ва Янник Жаҳон Чемпионатидан аввалроқ уларнинг таклифини қабул қилди. «Дальян Про»да ҳам кучли футбол намойиш этган Карраско раҳбарият билан низолашиб қолади ва иккинчи мавсумининг охирида Хитойни тарк этиб, «Атлетико»га қайтади. Янник 2020/21 йилги мавсумда «Атлетико» сафида чемпионга айланди ва гол+пас тизимида 16 очко жамғарди. Карраско ўз вақтида Хитойдан кета олди.

    5. Халк — 34 ёш. Япония (2005—2008), Хитой (2016—2020)

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Халк — ноёб футболчи. Бразилиялик фаолиятини Японияда бошлаган. У ердаги муваффақиятли фаолиятидан сўнг «Порту»га ўтган. Португалия жамоаси сафида бутун дунё унинг узоқдан берадиган кучли зарбаларини томоша қилди. Терма жамоадан чақирув олган Халк энди «Ливерпуль» ёки «Барселона»га ўтиши кутилганди. Аммо футболчи Россиянинг «Зенит» жамоасини танлади. Санкт-Петербургликлар сафида омадли фаолият олиб бораётган Халк хитойликлар назарига тушади. Халк ўйлаб ўтирмасдан Хитойга йўл олади. Осиёда фаолияти кўнгилдагидек ўтмаган футболчи 2021 йилда Бразилияга қайтади. «Атлетико Минейро» аъзоси бўлган Халк топ-5 чемпионатларидан бирортасида ўйнамади. Шунга қарамасдан қайси жамоада тўп сурган бўлса, ўша жамоа афсонасига айлана олди.

    4. Карлос Вела — 32 ёш. АҚШ (2018 йилдан ҳозиргача)

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Карлос Велани Жанубий Америкада порлади деб айтиб бўлмайди. Вела ноёб иқтидор эгаси эди ва бу унинг 2008 йилда «Арсенал» сафига ўтишига замин яратди. АПЛда унга осон бўлгани йўқ, мексикалик футболчи чемпионат танлашда адашганди. Бешафқат ва кучли Англия Премьер Лигаси Карлосга ўзининг салоҳиятларини кўрсатишга йўл қўймади. Англиядаги 3 йиллик фаолиятидан сўнг Вела Испанияга кетишга мажбур бўлди. «Реал Сосьедад»даги илк мавсумидаёқ Карлос асосий таркиб футболчисига айланди ва гол+пас тизимида 20 очко тўплашга муваффақ бўлди. Вела жамоани олдинга бошларди ва асосий юлдузга айланди. «Сосьедад»даги 6 йиллик фаолиятидан сўнг Карлос MLS’га ўтди. «Лос-Анжелес» сафида ҳам Карлос Вела етакчига айланди. Ҳозирда 32 ёшда бўлган Вела бошқа жамоага ўтиш ҳақида ўйлаётгани йўқ.

    3. Себастьян Жовинко — 34 ёш. MLS (2015—2018), Саудия Арабистони (2018 йилдан ҳозиргача)

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Эмполи»даги ажойиб ўйинлари Себастьян Жовинконинг «Ювентус»га ўтишига сабабчи бўлди. Туринда Себастьяннинг ишлари юришмади, жамоа даражаси у учун юқорилик қилди. Шунинг учун 2010 йилда футболчи «Парма»га ўтди. А Сериянинг ўртамиёна жамоасида Жовинконинг ўйини очилиб кетди: 70 ўйинда 40 голли вазиятларда қатнашди. Жамоа мухлислари футболчини яхши кўрарди ва ҳеч қаерга кетишини истамасди. Аммо «кекса синьора» Жовинкони қайтариб олишни хоҳлаб қолди. Шу тариқа Себастьян 2012 йилда «Ювентус» сафига қайтди. 2015 йилда эса MLS’га йўл олишга қарор қилди. «Торонто» сафида фаолият олиб борган футболчи 2018 йилда шартномаси якунига етгач, Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» жамоасига бориб қўшилди. Себастьян Жовинконинг Италияга қайтиши борасидаги миш-мишлар тинмаяпти, аммо бунга ишониш қийин.

    2. Алекс Тейшейра — 31 ёш. Хитой (2016—2020)

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Тейшейра Донецкнинг «Шахтёр» жамоасига ёшлигиданоқ қўшилганди. Украина жамоаси ўша вақтларда ҳам бразилиялик футболчиларни харид қилиб, уларни катта нархларга сотиш билан шуғулланарди. Фернандиньо, Дуглас Коста, Виллиан, Луис Адриано каби футболчилар шулар жумласидан. 2015/16 йилги мавсумда «Ливерпуль» Тейшейрани харид қилиш учун «Шахтёр» билан боғланади. Аммо Алекс негадир бу таклифга эътибор қилмасди. Бунга эса сабаб бор эди. 2016 йилда хитойликлар «Шахтёр»га жуда катта пул тўлайди ва футболчининг ўзини ҳам «рози қилади». Алекс Хитойга кетишга қарор қилади. 2020 йилда эса шартномаси якунига етган футболчи эркин агентга айланди ва ҳозирча ҳеч ким «Цзянсу Сунин» таклиф қилганчалик шартнома таклиф қилмаяпти.

    1. Оскар — 29 ёш. Хитой (2017 йилдан ҳозиргача)

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Оскар «Челси» сафида порлаган бразилиялик футболчилардан бири. У Чемпионлар Лигасида дебют ўйинидаёқ «Ювентус» дарвозасига иккита гол уриб, ЕЧЛ тарихида дублга эришган энг ёш футболчига айланган эди. Бразилия терма жамоаси ва «Челси»нинг асосий таркиби вакили футбол учун идеал ёшида Хитойга кетди. «Шанхай СИПГ» унинг кейинги жамоасига айланди. Хитойда унинг фаолияти турғун ҳолатда кечди. Ҳозирга келиб у Чин юртини тарк этиш истагида, бироқ Европага қайтганда ҳам янги жамоаси «Челси» даражасида бўлмаслиги аниқ.

    30.07.2021, 15:01   Изоҳ (0)   31943
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Токио—2020. Боксчи Райҳона Қодирова Олимпиададаги илк жангида африкалик рақибини мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди. Дзюдочи Бекмурод Олтибоев эса мусобақа билан

    30.07.2021, 13:56

    Элдор Шомуродовнинг «Рома» билан қачон шартнома имзолаши маълум бўлди

    30.07.2021, 11:19

    Токио—2020. Дзюдочи Бекмурод Олтибоев Рио Олимпиадаси чемпионига ютқазиб қўйди ва бронза учун кураш олиб боради

    30.07.2021, 09:41

    Токио—2020. Бобоусмон Ботуров чорак финалда биринчи рақамли боксчига ютқазиб қўйди

    30.07.2021, 09:13

    Медаллар сарҳисоби: Хитой пешқадамликка қайтди, Ўзбекистон эса пастлашда давом этмоқда

    30.07.2021, 06:23

    «Спортга ‘хайр’ дейиш осон бўлади деб ўйлагандим». Оксана Чусовитина фаолиятидаги энг ёрқин лаҳза, спортдан кейинги ҳаёти ва гимнастикадаги ўзгаришлар ҳақида

    29.07.2021, 22:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Японияда бувиларни ижарага олиш сервиси оммалашмоқда

    Дунё | 12 июл, 09:35

    “Мантиқсизлик. Бу футбол учун қора кун” — “Кристал Пэлас” Европа Лигасидан четлатилди

    Спорт | 12 июл, 09:14

    Тошкент ва Фарғонада университетлар кафедра ўқитувчилари пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 12 июл, 08:57

    Жейн Биркинга тегишли бўлган биринчи Hermes Birkin сумкаси кимошди савдосида 7 млн еврога сотилди

    Лайфстайл | 12 июл, 08:40

    “Реал Мадрид” ёзда тўрт футболчи билан хайрлашиши мумкин

    Спорт | 12 июл, 08:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.