Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Агар биринчи доза вакцинани олиб, иккинчиси билан эмланмаган ёки иккита босқичда эмланиб, 3-доза вакцина олинмаган бўлса, 12 ҳафта муддат ичида кейинги доза босқичларини давом эттириш мумкин. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Ботир Қурбоновга таяниб, «Gazeta.uz» маълум қилди.

Фото: «Дарё»/ Мадина Нурман

Фото: «Дарё»/ Мадина Нурман

Унинг сўзларига кўра, эмланишлар орасидаги муддат 12 ҳафтадан кўп бўлса, яъни 3 ойдан ортиқ бўлса эмланиш қайтадан — биринчи дозадан бошланади.

«Вакцинанинг қайси тури бўлишидан қатъи назар, AstraZeneca, ‘Спутник V’ ёки ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси бўладими, оралиқ муддат 12 ҳафтадан ошса, ревакцинация қилинади», — дея таъкидлади Ботир Қурбонов.

Бундан аввал вакцина олганлар ҳам дельта штаммни бошқаларга юқтириши мумкинлиги маълум бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Ўзбекистонда кўчмас мулк, автомототранспортни бошқа шахсга ўтказишда давлат божи миқдорлари камайтирилди
Маҳаллий
Электр ва газдан шикоят қилган фуқароларни қамоқ билан «огоҳлантирган» депутат ўз хоҳишига кўра ариза ёзди
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг катта қисмида ҳафта охирига бориб аномал совуқ бўлиши кутилмоқда