• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    АҚШ Ўзбекистондаги боғчалар учун 21 млн доллар ажратади

    27 июль куни Ўзбекистон—Mercy Corps ташкилоти АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (USDA) маблағ билан таъминловчи «Ўзбекистонда таълим ва болалар учун озиқ-овқат Макговерн-Доул халқаро дастури» доирасида Мактабгача таълим вазирлиги ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати билан англашув меморандумини имзолади. Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонасига таяниб «Gazeta.uz» хабар берди.

    Фото: АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси

    Фото: АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси

    «Бюджети 21,5 миллион долларга тенг ушбу дастур 400 дан ортиқ мактабгача таълим муассасасини озиқ-овқат билан таъминлайди ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва Сурхондарё вилоятидаги 245 та қишлоқ ва кам таъминланган мактабгача таълим муассасасидаги 90 минг нафар бола учун овқатланиш ва таълим олишни такомиллаштириш учун қўшимча инфратузилмани ривожлантиришни кўзда тутади», — дейилади элчихона хабарида.

    Мазкур маблағ мактабгача таълим муассасаларини кундалик озиқ-овқат билан таъминлаш, саводхонлик даражасини ошириш, ўқитувчилар ва тиббиёт ҳамшираларини ўқитиш, мактабгача таълим муассасалари, жумладан, синф хоналари, ошхона ва жамоат ҳожатхоналарини таъмирлаш учун йўналтирилиши кўзда тутилган.

    Дастур 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар учун сифатли таълим олишни кенгайтириш бўйича ҳукуматнинг таълим секторига оид режасини (2019—2023 йиллар учун) қўллаб-қувватлайди.

    Тўлиқ мактабгача таълимни олиш мақсадида болалар жисмоний ва ақлий ривожланишини таъминлаш учун бу дастур, шунингдек, овқатланиш, саломатлик ва гигиенанинг илғор усуллари ҳақида ҳамда мактабгача таълим муассасаларида таомларни хавфсиз тайёрлаш ҳақида хабардорликни оширишни ҳам ўз ичига олади.

    Фото: АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси

    Фото: АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси

    «Бу, айниқса, COVID-19 Ўзбекистон ва бутун дунёда болаларнинг таълим олишига салбий таъсир кўрсатаётган бир пайтда жуда муҳимдир. Мактабгача таълим муассасаларида юқумли касалликлар тарқалишини бартараф этиш учун ушбу дастур санитария ва гигиена ҳолатларини яхшилаш ҳамда тегишли андаза ва амалиётларни қўллаш бўйича ўқитувчилар, тиббиёт ҳамширалари ва ошпазларни ўқитишни кўзда тутади», — дейилади хабарда.

    АҚШ элчихонаси вакилларининг таъкидлашича, мактабгача таълим муассасаларида болаларнинг тўлақонли овқатланиши ота-оналар учун ўз болаларини мактабгача таълим муассасаларига қайта юбориш учун энг самарали рағбатлантирувчи омиллардан бири ҳисобланади.

    «Дунёдаги барча болалар қаторида Ўзбекистондаги болажонларга ҳам давом этаётган COVID-19 пандемияси салбий таъсир қилмоқда. Шу сабабли Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бу борадаги ҳамкорликка қўшилиши саломатлик ва санитария ҳолатини янада яхшилашга имкон беради. Биргаликда ҳаракат қилиб, биз мактабгача ёшдаги болаларнинг соғлом ва хавфсиз бўлишларини таъминлашимиз мумкин», — дея қайд этади АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Дениел Розенблюм.

    «Кичик ёшдан саводхонлик асосларини ўрганиш келажакда академик ва касбий муваффақиятга эришиш эҳтимолини оширади. Болаларни уйда ва мактабгача таълим дастурлари доирасида эрта ривожлантириш бўйича комплекс тадбирлар умрбод уларни ўқишдаги муваффақиятга тайёрлаши мумкин», — дейилади АҚШ элчихонаси баёнотида.

    Мавзуга доир: Ўзбекистонда 22 та боғча, 31 та мактаб ва 16 та ОТМ қурилади

    Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев 29 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида боғчалар билан қамраб олишни 2023 йил охиригача 75 фоизга етказиш кераклигини айтганди.

    29.07.2021, 07:53   Изоҳ (0)   9353
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бухорода COVID-19 текшируви таҳлилларини сохталаштирган шифокор қўлга олинди

    29.07.2021, 07:38

    Жиззахда бир туп қайрағоч дарахтини кесган фуқаро қарийб 54 млн сўм тўлайдиган бўлди

    29.07.2021, 07:23

    Наманганда одам ўлдирганликда гумонланган шахслар Тошкентда қўлга олинди

    29.07.2021, 07:07

    Ўзбекистонда январь—июнь ойларида содир бўлган ЙТҲлар оқибатида 954 киши ҳалок бўлди

    29.07.2021, 06:37

    Чилонзордаги кафеда жанжал кўтариб, ички ишлар ходимига қўл кўтарган шахслар ҳибсга олинди

    29.07.2021, 06:06

    Ҳукуматдан ёрдам сўраган таксистлар, давлатлараро саёҳатга чиққан муҳожир қўғирчоқ, уйларни вайрон қилган Анталиядаги йирик ёнғин. 28 июль суратлари

    28.07.2021, 23:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Лос-Анжелесда номаълум эркак одамларга қарата ўқ узди

    Дунё | 5 август, 23:55

    Самарқанд вилоятининг учта туманига янги ҳокимлар тайинланди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:48

    Нетаньяху Трамп ва Путин ўртасидаги кескинликни юмшатиш учун воситачилик қилмоқда — ОАВ 

    Дунё | 5 август, 23:45

    Тошкентда 21 кунда фуқаролардан 1715 та тиғли қурол мусодара қилинди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:35

    Норвегияда 75 минг йиллик ҳайвон қолдиқлари топилди

    Дунё | 5 август, 23:25

    Дональд Трамп психикасида когнитив муаммолар бор — The Guardian

    Дунё | 5 август, 23:15

     Кўкдала туманида яна заправка портлади

    Ўзбекистон | 5 август, 23:12

    Қирғизистон иқтисодий ўсиш бўйича Марказий Осиёда етакчига айланди

    Иқтисодиёт | 5 август, 23:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.