Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонда 27 июль куни коронавирусга қарши 212 226 доза вакцина қўлланилди, дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати. Шундан 150 468 доза биринчи босқичда, 41 272 доза иккинчи босқичда ва 20 486 доза учинчи босқичда қўлланилган.

Фото: ССВ матбуот хизмати

Фото: ССВ матбуот хизмати

Айни кунгача Ўзбекистонда жами 6 763 780 доза вакцинадан фойдаланилган бўлиб, уларнинг 1 734 425 таси иккинчи дозада ва 677 394 таси учинчи дозада қўлланилган. Эмлаш жараёнига қамраб олинган жами аҳоли сони 4 351 961 нафарни, шу кунгача коронавирусга қарши тўлиқ эмлаб бўлинганлар сони эса 1 120 826 нафарни ташкил қилмоқда.

27 июль кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

  • Фарғона вилояти ( 26 160 доза),
  • Тошкент вилояти (25 522 доза),
  • Наманган вилояти (21 343 доза) банд қилди.
Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
  • Наманган вилоятида 889 517 доза,
  • Фарғона вилоятида 879 269 доза,
  • Андижон вилоятида 748 575 доза,
  • Самарқанд вилоятида 628 165 дозани ташкил қилмоқда.
Аввалроқ депутатлар Ўзбекистонда эмланишдан бош тортган айрим ходимларни ишга қўймасликни қонунийлаштиришни маъқуллагани тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Аҳолига газ етказиб беришни ошириш мақсадида Фарғона водийсидаги заправкалар иши вақтинча тўхтатилди
Маҳаллий
«Энергетика тарифлари эркинлашишининг самарасини аҳоли икки ойда сезишни бошлайди» — Шерзод Хўжаев
Маданият
Севимли фильмларимизнинг турли актёрлар томонидан ижро этилган афсонавий қаҳрамонлари (фото)