«Daryo» интернет-нашри томонидан Telegram платформасида ўтказилаётган «Янгиликларни ўқинг ва совғаларга эга бўлинг!» танловининг сўнгги ғолиби номи маълум бўлди. Охирги соврин — iPhone 12 смартфони наманганлик Мансуржон Абдуллаевга насиб қилди.

«Янгиликларни ўқинг ва совғаларга эга бўлинг!» танлови 7 июнь куни бошланган бўлиб, беш ҳафта, яъни 12 июлга қадар давом этди.

Илк тўрт ҳафта давомида танлов иштирокчилари орасидан iPhone 12 смартфонининг бахтли соҳиблари тасодифий танлаш йўли билан (Random.org хизмати орқали) аниқланди (Аввалги учта iPhone 12 смартфонини Нурлан Ситаев, Азамат Тўраев, Рустамжон Шакрамов ютиб олган эди).

Сўнгги, бешинчи ҳафтада бош соврин — MacBook Air ноутбуки ўйналади. Дастлабки тўрт ҳафтада iPhone’ни қўлга киритганлар якунда MacBook’га ҳам даъвогарлик қила олади!

«Daryo» интернет-нашрининг Telegram’даги каналига обуна бўлишни унутманг!

Охирги iPhone 12 смартфонини ютиб олган Мансуржон Абдуллаев:

Мен «Daryo» интернет-нашрида бериб бориладиган хабарларни мунтазам ўқиб бораман ва, албатта, ташкил қилинган ушбу танловда ҳам иштирок этдим. Омад кулиб боқиб, iPhone 12’нинг ғолибига айландим. «Daryo»га катта раҳмат! Ушбу интернет-нашрининг фаолиятига муваффақият тилаб қоламан.