• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Болалар билан томоша қилиш учун Disney’дан 10 та фильм (фото)

    Ушбу картиналар меҳр-оқибат, адолат, сабр-тоқат ва орзу қилишга ўргатади. Мазкур фильмларда қаҳрамонлар ҳар қандай тўсиқларга дуч келса ҳам, уларни енгиб ўтади. Персонажларни кутаётган жуда қизиқ саргузаштлар катталарни ҳам, болаларни ҳам бефарқ қолдирмайди. Қуйида уларнинг бир нечтасини эътиборингизга ҳавола этамиз.

    Сеҳрли Рождество

    Фото: «Домашний очаг»

    Фото: «Домашний очаг»

    Фильм қаҳрамони Жинни Гренжер байрамнинг қувонч келтириши мумкинлигини унутганига узоқ вақт бўлган. У арзимаган маош учун ишлайди, бу эса ўзи, икки фарзанди ва ишсиз эрига яшаш учун етарли эмас. Рождество нима эканлигини эслатиш учун, фаришта Жиннига ёрдамга келади.

    Жасоратли юраклар синмайди

    Фото: «Домашний очаг»

    Фото: «Домашний очаг»

    Сонора Уэбстер – ҳақиқий цирк актрисаси. У етим бўлиб, ўз орзусини рўёбга чиқариш учун қочиб кетди. Ва, албатта, ўз мақсадига ажойиб «ўжарлик» билан эришади.

    Того

    Фото: «Домашний очаг»

    Фото: «Домашний очаг»

    Ушбу фильм Того лақабли ит ҳақида ҳикоя қилади. 1925 йилда у дифтерия эпидемиясининг олдини олишга ёрдам берган ва Алясканинг Ном шаҳрида кўплаб болалар ҳаётини сақлаб қолган. Того хаски зотидан бўлса-да, бир нечта хўжайин билан «чиқиша олмайди», лекин ақлли эгаси туфайли у ўз исмини тиббиёт тарихи китобига киритади.

    Ота-оналар учун тузоқ

    Фото: «Домашний очаг»

    Фото: «Домашний очаг»

    Холли Паркер исмли қиз Калифорнияда отаси билан, тенгдоши Энни Жеймс эса онаси билан Англияда яшайди. Уларнинг иккаласи ҳам тўкис оилани орзу қилади. Тасодифан лагерда танишиб қолган қизлар ўзларининг эгизак эканликларини тушунади. Ота-оналари эса кўп йиллар олдин ажрашган, опа-сингиллар уларнинг бирлашиши учун ўрин алмашади. Айтганча, эгизакларнинг ролини Линдси Лохан ижро этган.

    Оқ сўйлоқтиш

    Фото: «Домашний очаг»

    Фото: «Домашний очаг»

    Овчи онасини ўлдиргач, бўри боласи — Оқ сўйлоқтиш етим қолди. У Клондайкка келган йигит билан учрашиб қолади. Тақдир уларни ажратади ва яна бирлаштиради: одам ва бўри бир-бирларига оғир шароитларда омон қолиш учун ёрдам беради.

    Александр ва қўрқинчли, даҳшатли, ёмон, жуда ёмон кун

    Фото: «Домашний очаг»

    Фото: «Домашний очаг»

    Эрта тонгдан ҳаммаси тескарисига бўлса-ю, бундан ҳам ёмони бўлмаслигига ишончингиз бўлмаса ўйлаш керак: бу ҳақиқатан ҳам ёмонми? Оилага муҳаббат ва соғлом ҳазил туйғуси болакай Александрга ва унинг оиласига энг ёмон кунларда ҳам омон қолишга ёрдам беради.

    Бу уйнинг эгаси ким?

    Фото: «Домашний очаг»

    Фото: «Домашний очаг»

    Адвокат Жек Стуржез ажойиб қизга уйланмоқчи. Аммо унинг 11 ёшли ўғли онаси билан бирга яхши ҳаёт кечиришларига амин, шунинг учун у режаларини бузмоқчи. Бироқ унинг «рақиби» жуда кучли.

    Жодугар тоғ

    Фото: «Домашний очаг»

    Фото: «Домашний очаг»

    Сет ва Сара Жек Брунонинг таксисига ўтириб таъқибдан қутулиб қолади. Эркак тез орада болалар ҳақиқатан ҳам ҳимояга муҳтожлигини тушунади, гарчи улар жуда ғайриоддий бўлса ҳам.

    Дидла билан биргаликда

    Фото: «Домашний очаг»

    Фото: «Домашний очаг»

    Эгизаклар Стю ва Фил Дидлов туғилган кунида мактабдан қувиб чиқарилади. 18 ёшли ўғилларининг шўхлигидан чарчаган ота, уларни лагерга юборади. Аммо биродарлар у ерда муносиб рақиб, Фрэнк Слейтер билан учрашиб, уни ғазаблантиришда давом этади.

    Мери Поппинс қайтади

    Фото: «Домашний очаг»

    Фото: «Домашний очаг»

    Воқеа Лондонда 30 йилларда бўлиб ўтади. Банк ходими Майкл Банкс Вишневий кўчасида, 17-хонадонда яшайди. Унинг учта фарзанди бор, онаси фильм воқеалари бошланишидан бир йил олдин вафот этган. Банк қарздорлик учун Майклнинг уйини олиб қўймоқчи.

    Майкл ва унинг синглиси Жейн отаси Жорж уларни банкдаги улушини қолдирганини эслайди. Уйдан Майкл эски ҳаво шарини топиб, уни кераксиз нарса сифатида ташлайди. Болалар уни осмонга учиради ва у ердан Мери Поппинс тушади.  Шу пайтдан бошлаб ҳақиқий мусиқий эртак бошланади.

    Мавзуга доир:

    • Воқеалар ривожи саёҳатга асосланган бир-биридан қизиқ мультфильмлар (фото)
    • Disney компанияси 7 ёшга кирмаганларга «ирқчилик»ка оид саҳналар мавжудлиги сабабли баъзи мультфильмларни кўришни чеклаб қўйди
    • Фото: Машҳур фильм қаҳрамонлари Disney персонажларига айлантирилса, қандай кўринишга эга бўлади?

    28.07.2021, 08:54   Изоҳ (0)   28225
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Брижертонлар» энди биринчи эмас: Netflix’даги энг машҳур шоулар рўйхати эълон қилинди

    27.07.2021, 18:57

    Мерил Стрип, Энн Хэтэуэй ва бошқа актёрлар «Қаттиқўл хоним» фильмининг 15 йиллигини нишонлайди

    25.07.2021, 15:51

    «Севги изтироби» сериали актёрлари янги сериалда биргаликда суратга тушади

    25.07.2021, 13:49

    «Тахтлар ўйини» юлдузи Эмилия Кларк Marvel кинооламининг янги суперқаҳрамонига айланади

    24.07.2021, 14:58

    Дуэйн Жонсон «Форсаж» фильмини суратга олиш ишларида Вин Дизель билан юзага келган можаросига изоҳ берди

    23.07.2021, 19:40

    Disney+ студияси «Чип ва Дейл» мультсериали қаҳрамонларини қайтадан чизди

    23.07.2021, 16:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 

     

    Тавсия этамиз

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Украинада уруш натижасида ҳалок бўлган тинч аҳоли сони сўнгги 3 йилдаги энг юқори кўрсаткичга етди — БМТ 

    Дунё | 14 август, 22:10

    Balenciaga ғижимланган пакет кўринишидаги 995 долларлик янги сумкани тақдим этди (фото)

    Лайфстайл | 14 август, 21:55

    Исроилнинг янги турар жойлар қуриш режаси Фаластин давлатини қийин аҳволга солиши мумкин

    Дунё | 14 август, 21:45

    Зеленский ва Путин билан иккинчи учрашув Украина масаласида келишувга эришиш имкониятини яратиши мумкин - Трамп 

    Дунё | 14 август, 21:35

    YouTube ёшни сунъий интеллект ёрдамида текшириш тизимини ишга туширди

    Дунё | 14 август, 21:25

    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси

    Реклама | 14 август, 19:30

    Сурхондарёда жорий йилда 606 млрд сўмлик солиқ қарздорлиги МИБ орқали ундирилди

    Ўзбекистон | 14 август, 21:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    Ўзбекистон | 14 август, 21:02
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.