2021 йил Дэвид Франкелнинг «Қаттиқўл хоним» комедик драмаси ўзининг 15 йиллигини нишонламоқда. Мазкур картина 2006 йил 30 июнда АҚШда намойиш этилган. Юбилей фильмнинг асосий юлдузлари — Мерил Стрип, Энн Хэтэуэй, Эмили Блант ва Стэнли Туччи учрашувига сабаб бўлди. Албатта, актёрлар картинанинг давомини суратга олиш учун йиғилмайди, деб ёзади Hello! нашри.
Актёрларнинг яна бир вақтнинг ўзида бир жойда бўлишига сабаб хайрия кимошди савдоси бўлиб, унда ҳар қандай инсон Zoom орқали юлдузлар билан мулоқот қила олади. Яъни, истаган киши Голливуд актёрлари — Мерил Стрип, Энн Хэтэуэй, Эмили Блант ва Стэнли Туччи билан қўнғироқлашиши ва ўн дақиқа давомида ҳамма нарса ҳақида суҳбатлашиши мумкин. Бунинг учун аллақачон бошланган ва 3 августгача CharityBuzz’да давом этадиган савдо ютуқларини ютиб олиш керак. Тушган даромадни актёрлар шифохонадаги болаларга янги фильм ва спектакллар намойиш этадиган «Lollipop Theater Network» ташкилотига ўтказади.
«Қаттиққўл хоним» картинаси Американинг «Vogue» журнали бош муҳаррирининг собиқ ёрдамчиси Анна Винтурнинг «Лорен Вайсбергер» романи асосида яратилган. Мерил Стрип Миранда Пристли роли учун «Оскар» ва BAFTA мукофотига номзод бўлган, аммо фақатгина «Олтин глобус»ни олишга муваффақ бўлган. Шунингдек, фильм дунё бўйлаб 330 миллион доллар даромад йиғган.
Изоҳ (0)