Бокс бўйича -81 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Дилшод Рўзметов 25 июль, якшанба куни Токио—2020 Олимпиадасидаги иштирокини бошлади.

Фото: Getty Images

1/16 финалда Рўзметов ирландиялик Эммет Бреннанга қарши рингга кўтарилди. Дилшод давомида устунликка эга бўлди ва якунда 5:0 ҳисоби билан ғалаба қозонди.

Рўзметов 1/8 финалда келиб чиқиши Кубадан бўлган ва Олимпия ўйинларида Озарбайжон байроғи остида чиқаётган Алфонсо Домингесга қарши жанг қилади.

Шу тариқа 25 июль куни жанг қилган уч нафар ўзбекистонлик боксчининг барчаси кейинги босқичга чиқди. Аввалроқ Турсуной Раҳимова ва Элнур Абдураимов ўз жангларини ғалаба билан якунлаганди.