• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Трамп президент сайловидаги мағлубиятидан сўнг, ҳокимиятни куч билан ушлаб турмоқчи эди. Унинг ҳарбий маслаҳатчиларидан бири шу фикрда президентга қарши курашга тайёрланган

    АҚШ штаб бошлиқларининг бирлашган қўмитаси раиси генерал Марк Милли 2020 йил ноябрь ойида бўлиб ўтган АҚШ президенти сайлови арафасида Дональд Трамп мағлубиятга учраган тақдирда ҳокимиятни тинч йўл билан топширишига рози бўлмаслигидан шунчалик хавотирга тушганки, бундай вазиятда қандай ҳаракат қилиш бўйича сценарий ишлаб чиққан. Бу ҳақда The Washington Post газетаси журналистлари, Пулитцер мукофоти совриндорлари Керол Леонниг ва Филип Ракер муаллифлигидаги «Буни фақат мен тузата оламан» (I Alone Can Fix It) китобида айтиб ўтилган, деб ёзади Meduza.

    Марк Милли (чапда) ва Дональд Трамп

    Марк Милли (чапда) ва Дональд Трамп
    Фото: Getty Images

    Китобда Трамп президентлиги муддатининг сўнгги (китоб муқовасида айтилганидек, «ҳалокатли») йили ҳақида сўз боради, хусусан унинг коронавирус хавфини қанчалар паст баҳолагани, ирқчилик ва полиция зўравонликларига қарши намойишларни тарқатиш учун ҳарбийларни кўчага олиб чиқишни таклиф қилгани, президентлик сайловлари сохталаштирилган, деган фикрда туриб олгани ва ҳокимиятни Жо Байденга топширишни истамагани бирма-бир ёритиб берилган. Китоб 140 дан ортиқ манбалар билан қилинган интервьюларга асосланган бўлиб, уларнинг аксарияти аноним. Шунингдек, Трампнинг ўзи китоб учун интервью бериб, муаллифлар билан икки ярим соат суҳбатлашган.

    Фото: Meduza

    «Буни фақат мен тузата оламан» китоби кейинги ҳафтадан сотувга чиқади. 15 июль куни The Washington Post газетаси китобдан парча эълон қилди. Шундан сўнг бошқа Америка нашрлари, жумладан CNN, The New York Times, NBC ва New Yorker 2019 йилда штаб бошлиқлари бирлашмасини бошқарган генерал Марк Миллининг Трамп президентлиги муддатининг сўнгги ойларида ўйнаган роли ҳақида ёза бошлади.

    Генерал Милли Трампнинг ҳокимиятни тинч йўл билан топширмаслик учун армияни кўчага олиб чиқишга ёки ундан ташқи инқирозни, хусусан Эрон билан урушни қўзғашда фойдаланишга ҳаракат қилишидан хавотирда эди. Китобда таъкидланишича, Милли Трампни «йўқотадиган ҳеч нарсаси бўлмаган классик авторитар раҳбар» деб билган ва унда Германияда Рейхстаг сайловларидан кўп ўтмай ҳокимиятга келган Адольф Гитлер билан ўхшаш жиҳатларни кўрган. У Трампнинг фаол тарафдорларини «жигарранг кўйлаклилар» ва «нацистлар» деб атарди.

    Миллининг сўзларига кўра, Трамп 1807 йилда қабул қилинган қўзғолон тўғрисидаги қонунни амалга ошириш учун ўз тарафдорларининг норозилигини кучайтирган. Қонун президентга мамлакат ичида армиядан фойдаланишга рухсат берарди. Милли ва штаб бошлиқларининг бошқа аъзолари ноқонуний буйруқларни бажармасликка, босим ўтказилса, бирма-бир истеъфо беришга келишиб олди. «Улар уриниб кўриши мумкин, аммо лаънати мақсадларига етолмайди. Буни ҳарбийларсиз амалга ошириб бўлмяди. Буни Марказий разведка бошқармаси ва Федерал қидирув бюросиз амалга ошириб бў‘майди. Биз қуролланганмиз», — деганди генерал.

    Капитолийга уюштирилган ҳужумдан сўнг, Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси Миллига «ақлдан озган» ва «хавфли» Трамп ўзининг ҳокимиятдаги сўнгги кунларида ядро қуролидан фойдаланишга қарор қилишидан хавотирдалигини айтди. Милли бундай бўлмаслигига кафолат берди.

    «Хоним, жараён кетяпти. Биз фақат қонуний буйруқларни бажарамиз. Фақат қонуний, ахлоқий ва тўғри ишларни қиламиз», — деди у.

    Капитолийга ҳужумдан сўнг генерал ҳар куни Оқ уй аппарати раҳбари Марк Меадоуз ва АҚШ давлат котиби Майк Помпео билан учрашувлар ўтказди.

    «Ушбу учрашувларнинг асосий мавзуси қуйидагилар эди: нима бўлишидан қатъи назар, 20 январь куни ҳокимият тинч йўл билан топширилади. Гўёки биз кетаётган самолётнинг қўниш ғилдираклари қисилиб қолган, фақат битта двигатель омон қолган, ёнилғи эса тугаган эди. Ва биз уни амаллаб қўндиришимиз керак эди», — дейди исмини ошкор қилмаган юқори лавозимли амалдор китоб муаллифларига.

    12 январь куни Бош штаб бошлиқлари Капитолийга қилинган ҳужумни қораловчи баёнот чиқариб, саккиз кундан кейин Байден расман президент лавозимига киришишини таъкидлади. 20 январь куни бўлиб ўтган инаугурация маросимида Милли АҚШнинг собиқ биринчи хоними Мишел Обамага шундай деди: «Бугун ҳеч кимнинг табассуми меникига етмайди».

    Америка ОАВларида китоб ҳақида мақолалар нашр этилгандан сўнг, Трамп Миллини танқид қилди ва тўнтариш қилишни режалаштирмаганини айтди: «Сизларга шуни афсус билан маълум қиламанки, менинг ‘давлатни тўнтариш’ усулим — бу сайловлар ва агар мен тўнтаришни амалга оширмоқчи бўлганимда, генерал Марк Милли мен бу ишни амалга оширишда ҳамкорлик қилишни истаган сўнгги одамлардан бири бўларди».

    Миллининг ўзи китоб мазмуни ҳақида изоҳ бермайди, деган CNN’га мудофаа соҳасидаги унга яқин амалдор. Шу билан бирга, у Трампнинг президентлик муддати тугашида Милли ўз лавозимига хос бўлмаган «фаолият ва алоқалар» билан шуғулланганини инкор этмади. «У армияни америкаликларга қарши қўллашга бўлган ҳар қандай уринишларга жим қараб ўтирмайди», — деди CNN суҳбатдоши.

    Мавзуга доир: «Мен зўравонликни хоҳламайман». Трамп импичмент ва Капитолийга бўлган ҳужум ҳақида сўзлади

    21.07.2021, 18:32   Изоҳ (0)   22925
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Порошенко бир йил ичида Қримни Украина таркибига қайтаришга ваъда берди

    21.07.2021, 17:31

    ЖССТ коронавируснинг янада хавфлироқ штамми пайдо бўлишидан огоҳлантирди

    21.07.2021, 16:30

    Тожикистонда афғонистонлик қочқинлар учун вақтинчалик лагер қурилади

    21.07.2021, 15:38

    НАТО бош котиби лавозимига уч нафар аёлнинг номзоди қўйилиши мумкин — Politico

    21.07.2021, 14:16

    Тожикистон президентининг синглиси коронавирусдан вафот этди

    21.07.2021, 12:14

    Хитойда сув тошқини туфайли 100 минг киши эвакуация қилинди, метрони сув босиши оқибатида 12 киши ҳалок бўлди (видео)

    21.07.2021, 11:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Uzbekistan Airports боди-камералар хариди юзасидан тендер натижалари бекор қилинганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 24 август, 08:59

    Ўзбекистонга бензин неча пулдан импорт қилинади?

    Ўзбекистон | 24 август, 08:22

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.