Россиянинг Ёқутистон автоном республикасининг 8 туманида ўрмон ёнғинлар қарийиб 1,5 миллион гектар майдонни йўқ қилди. Бу ҳақда «Ўзгидромет»га таяниб, «Xabar.uz» хабар берди.

Фото: «Xabar.uz»

Таъкидланишича, жуда катта майдондаги яшиллик биомассасининг йўқ бўлиши, ҳавога миллиардлаб тонна ис гази миқдорининг чиқарилишига ва келгусида уларнинг ютилмай қолишига сабаб бўлади.

«Бу каби ўзгариш фони Россия шарқида ‘иссиқхона эффекти’ни кучайтириб, Ёқутистонда охирги йилларда кам шаклланаётган совуқ Сибир антициклони ривожланиш циклини янада камайтириши мумкин.

Бошқача айтганда, айнан ҳозирги йирик ўрмон ёнғинлари кейинроқ Сибирда совуқ ҳаво оқимлари шаклланишини камайтириб, шундоқ ҳам Ўзбекистонга охирги йилларда кам кириб келаётган совуқ ҳаво оқимлар сони яна кам кириб келишида акс этади», — дейилади хабарда.

Республика Экология вазирлигининг 20 июлдаги маълумотларига кўра, Ёқутистонда 92 та ўрмон ёнғирлари ўчирилмоқда, оловга қарши курашга 2,1 мингдан ортиқ одам ва 290 та техника жалб этилган. Ўтган бир сутка ичида 56,2 минг гектардаги 27 та ёнғин ўчирилган. Минтақада жами 205 та ўрмон ёнғинлари қайд этилган.