Ўзбекистонга 21 июль куни ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг яна 1 миллион дозаси олиб келинди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар қилди.
Бундан аввал ZF-UZ-VAC2001’нинг:- 27 мартда — 1 миллион доза,
- 27 апрелда — 1 миллион доза,
- 18 майда — 1 миллион доза,
- 19 майда — 500 минг доза,
- 10 июнда — 1 миллион доза,
- 29 июнда — 1 миллион доза,
- 30 июнда — 1 миллион доза,
- 20 июлда — 1 миллион доза партиялари келтирилган.
Шундай қилиб, мамлакатнинг жами вакцина захираси 9 миллион 580 минг дозани ташкил қилмоқда.
Улардан:
- 370 минг дозаси «Спутник V»,
- 710 минг дозаси AstraZeneca,
- 8,5 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001 вакцинасидир.
Эслатиб ўтамиз, 16 июль куни AstraZeneca вакцинасининг 50 минг дозаси Ўзбекистонга олиб келинган эди. Шундай қилиб, Ўзбекистонда жами вакцина захираси 8 миллион 580 минг дозага етди. Ҳозиргача қўлланилган вакциналар сони 5,8 миллион дозадан ошган.
Изоҳ (0)